Latest news

09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  7 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  6 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1

Зайниддин Тожиев — "Одил Жуниор"даги фаолият ва "Зомин"га ўтиш ҳақида News

Зайниддин Тожиев — "Одил Жуниор"даги фаолият ва "Зомин"га ўтиш ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Зайниддин Тожиев яқиндагина "Зомин" клуби бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Биз мураббий билан "Одил Жуниор"даги фаолияти ҳамда "Зомин"га ўтиши ҳусусида суҳбатлашдик.

- Сиз узоқ вақт давомида "Одил Жуниор"да ишладингиз. Нима учун кетишга қарор қилдингиз?

- Биринчи навбатда "Одил Жуниор" академиясида бирга ишлаган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Севимли ишим билан шуғулланиш ва ёш футболчиларни ривожлантириш услубини тубдан ўзгартирган тажрибали мутахассислардан билим олиш имкониятини яратиб берган Одил Аҳмедовга алоҳида раҳмат айтаман. Бу услуб эса ўз мевасини беришни бошлаб юборди – бу йил Академиянинг 46 нафар футболчиси турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнашмоқда. 6 нафар футболчи эса ўтган йил Индонезияда ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтишди. Янги чорловни қабул қилиш вақти келгани учун "Зомин"га ўтдим.




- "Зомин" варианти қандай пайдо бўлди?

- "Зомин" клуби стратегияси "Одил Жуниор" академиясидаги ишларнинг давоми ҳисобланади, фақат катталар даражасида. "Зомин" жамоаси асосини 2006-2007 йилларда туғилган йигитлар ташкил этади.

- Жамоанинг мақсади ҳамда вазифалари қандай?

- Мақсадимиз битта - ёш футболчиларга катталар футболида имконият яратиб бериш ва янги Шомуродов, Ҳусанов ва Файзуллаевларни чиқариш. Бунинг учун меҳнат ва сабр қилиш керак, шундагина натижа бўлади. Бундан ташқари рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳозиргача биз бир марта ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Биринчи лига иштирокчиси ҳисобланган Сирдарё ФА жамоасини 9:1 ҳисобида мағлуб этдик. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига чиқиш учун баҳсда Навоий ФА жамоасини 7:0 ҳисобида таслим қилдик. Гуруҳ босқичида бизнинг жамоа "Локомотив" ва "Қизилқум" каби Суперлига клубларига қарши ўйнайдиган бўлди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика