Latest news

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  0 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  0 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  17 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди News

Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритган тарихдаги олтинчи францияликка айланди, дея хабар берди "Stats Foot".

Тақдирлаш маросими душанба куни Париждаги Шатле театрида бўлиб ўтди. Дембеле совринни 2005 йилги "Олтин тўп" соҳиби бразилиялик Роналдиньодан қабул қилиб олди.

Дембелегача бу совринни францияликлардан Мишель Платини (уч марта), Раймон Копа, Жан‑Пьер Папен, Зинедин Зидан ва Карим Бензема қўлга киритган. Олтита лареат – барча мамлакатлар орасида рекорд. Ғарбий Германия/Германия ва Италияда беш нафардан, Англия ва Бразилия эса тўрт нафардан ғолиб мавжуд.

Франция энди мукофотларнинг умумий сони бўйича (8 та) Аргентина билан биринчи ўринни бўлишиб турибди, Лионель Месси 2009 йилдан 2023 йилгача саккизта "Олтин тўп"ни қўлга киритган.

1995 йилгача "Олтин тўп" фақат европалик футболчиларга топширилар эди. Шундай қилиб, Пеле, Диего Марадона ва XX асрнинг бошқа жанубий америкалик юлдузлари ҳеч қачон ғалаба қозонмаган. Европалик бўлмаган биринчи ғолиб 1995 йилда либериялик Жорж Веа, 1997 йилда эса биринчи жанубий америкалик бразилиялик Роналдо бўлган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика