Latest news

15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  27 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0

Зоир Тўрақулов: “Мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, ҳаммаси ижобий ҳал бўлади” News

Зоир Тўрақулов: “Мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, ҳаммаси ижобий ҳал бўлади”

“Бухоро” – “Шўртан” ўртасидаги учрашув якунлангач, “Оқ бўрилар” жамоаси устози энг биринчи навбатда ўз шогирдларига ажойиб ва мазмунли ўйин учун раҳмат айтди:
-Бугун, гарчи жамоамиз мағлубиятга учраган бўлса-да, шогирдларимга раҳмат айтаман. Ҳаммаси ўйин олдидан берилган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри, футболда натижа муҳим. Лекин қўлга киритиладиган натижа аввало ўйин сифати ва мазмунига боғлиқ. Бугун ютқаздик, лекин мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, эртага ишончим комил биз албатта, ижобий натижага эришамиз.

-Кетма-кет муваффақиятсизлик гирдобидан йигитларни қандай олиб чиқиш режаси бор?
-Бош мураббий сифатида мен, клуб раҳбарияти аввало йигитларнинг ўзига ишонамиз. Айни пайтда таркибимизда тўп сураётган бир қатор ёшлар билан бирга, Асрор Алиқулов, Ярослав Крушельницкий, Жамол Отақулов, Азиз Алижонов, Павел Соломин, Андрей Власичев каби тажрибали футболчилар бор. Бу йигитлар футболда биринчи кун эмас. Шундай экан уларнинг тажрибасига суянган ҳолда қолган учрашувларда энг максимал очколарни тўплай оламиз. Қолаверса уй ўйинларимизда фидойи мухлисларимиз далдасига ҳам катта умид билан қараяпмиз.

-“Шўртан”нинг хавфли “ҳудуддан” чиқиб кетишига қанчалик даражада ишонасиз?

-Ҳар бир инсон эртанги кунга умид билан яшайди. Мен эса бош мураббий сифатида йигитларимизнинг салоҳиятига, имкониятига ишонаман. “Шўртан” олий лигага муносиб жамоа, демак ҳар қандай ҳолатда ҳам элитада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш учун энг максимал даражада бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

-Ҳозир миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 саралаш турнири “плей-офф” босқичидаги иштироки муносабати билан қисқа танаффус юзага келди. Жамоанинг кейинги учрашувларига тайёргарлиги қандай кечади?
-Байрам муносабати билан футболчиларга бироз дам берилади. 3 сентябрь куни Ғузордаги қароргоҳимизда йиғиламиз ва тайёргарлигимизни давом эттирамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика