Latest news

09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  0 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  0 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  6 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  2 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  5

Юрий Саркисян: "Қачондир бош мураббийликка қайтсам, фақат “Нефтчи”га қайтаман" News

Юрий Саркисян: "Қачондир бош мураббийликка қайтсам, фақат “Нефтчи”га қайтаман"

Сўнгги вақтда бир қатор ОАВда таниқли мутахасис Юрий Саркисянни “Андижон” жамоаси билан шартнома имзолаши мумкилиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Биз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида Юрий Саркисян билан суҳбатлашдик.

- Юрий Вазгенович сўнгги пайтларда сизни “Андижон”да иш бошлашингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабар қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Ўзингизни хабарингиз бор ярим йил уйда ишсиз ўтирдим. Ҳамма мени унутгандек бир пайтда “Бунёдкор” клуби раҳбарлари менга иш таклиф қилишди. Мен бу клубдан ва клуб раҳбариятидан жуда миннатдорман. Ҳалқимизда шундай гап бор , ким нимани йўқотса йўқотгандан сўнг қадрига етади. Биринчидан, “Бунёдкор”дек машҳур клубдан кетиш менинг режамда йўқ. Иккинчидан кетадиган бўлсам мен ишлайдиган клуб ўз олдига энг юқори мақсадлари қўйган бўлиши керак. Чунки ўзингиз биласиз мен доим медаллар учун курашишга ўрганганман. Фарғонада йигирма олти ярим йил ишлаган бўлсам , бу давр оралиғида 9 марта олтин , 10 марта кумуш ва 1 марта бронза медалларни қўлга киритдим. Осиё чемпионлари кубоги мусобақасида эришган натижаларимни эслатишим шарт бўлмаса керак. Мен қандай мураббий эканлигимни  кимгадир исботлашим шарт эмас деб ўйлайман.

- Андижонликлар сизга таклиф билан чиқишдими ? “Андижонга” ўтишингиз ҳақидаги хабар бежиз чиқмагандир?
- Билмадим бундай гапни қаердан олишди. Мен ҳам сиз каби эшитдим. Андижондан ҳеч ким менга таклиф билан чиққани йўқ. Андижон жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки,  мен Тошкентдан кетмоқчи эмасман. Оиламни Фарғонадан кўчириб келганман. Тошкентда яшашга кўникиб қолдик. Энди оиламни Тошкентга қўйиб ўзим вилоятларда юрмоқчи эмасман. Агар қачондир қайсидир жамоага бориб ишласам фақат “Нефтчи”га бориб ишлашим мумкин. Чунки  мен у жамоага бутун ҳаётимни бердим. Ҳозирги кунда эса “Бунёдкор”да ҳаммаси мени қониқтирмоқда.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика