Latest news

18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   0 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  33 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  1 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0

Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги "Андижон" — "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ҳамма кўрди, 3:0 ҳисобидан кейин бир нима дейиш қийин, баҳона қидиргандек бўлиб қолишимиз мумкин. Иккита голни инобатга олмасак, бугун майдонда тенг жамоалар ўйнади. Кейинчалик бу таҳлилда ҳам кўринади. Гапириш жуда қийин, жуда ҳам оғир ҳисоб. Ютқазмаслигимиз керак деб ўйлаётгандим. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлим ҳам, лекин бу футбол. Рақибларнинг индвидиуал маҳорати эвазига дастлабки икки гол дарвозамига кириб кетди. Бугун бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Ўйин олдидан "Андижон" дарвозабонини кўргандик, термадаги ўйинлари орқали ҳам билардик. Бизда ҳам шундай дарвозабонимиз бўлишини истардик. У ғалабага жуда катта ҳисса қўшди. Чунки ҳисоб 0:0 ва 1:0 пайтида бизда яхши вазиятлар бўлганди. Дарвозабон ярим жамоа деб айтишади. "Андижон"нинг бошқа футболчилари ҳам яхши меҳнат қилишди. Лекин дарвозабонни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бизнинг ҳимоя чизиғини яхши десак, ҳисоб тўғри келмаяпти. Бу ўйинни кўриб чиқиб, барчасига баҳо берамиз. Ҳозир аниқ гап гапириш жуда қийин.

- "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда тўлиқ 5 ҳимоячи бўлиб ўйнади.

- Рақиб ўйинини тахлил қилганимизда кўрдик, Абдуманнопов ва Абдуманнонов кенг ўйнайди. Уларнинг ОКМКга қарши ўйинини ҳам тахлил қилдик ва шунга мажбур эдик. Тўп бизда бўлиб турганида ҳимояда 3 киши қолди. Тўп рақибларда бўлганида биз "Андижон"нинг кенг ўйини ҳисобига шундай ўйнашга мажбур эдик. Шундай тайёргарлик кўргандик. 5 ҳимоячи бўлди дегани ютқазмасак бўлди дегани эмас. Барчаси таркибнинг ҳолатидан келиб чиқилди. Агарда ўйинни ўзгартира олганимизда тактикани ҳам ўзгартирардик. Ўша футболчилар шундай ўйнашда давом этишди, захирадан тушганлар ҳам. Барчасини ўрганиб чиқамиз.

- Биринчи ёки иккинчи голдан кейин 5 ҳимоячининг бирини олиб ташлаб, бир ҳужумчи тушириб, ҳужумга эътибор берса бўлмасмиди?

- Иккинчи голдан кейин, менинг тушунчам бўйича, агарда беш ҳимоячи бўлиб қолсак, қанот ҳимоячилари олдинроққа чиқади. Бу схемани қанот ҳужумчилари билан қўшиб тўрт ҳужумчига мосласа бўлади. Шу сабабли ўзгартириш қилмадик. Ютқазгандан кейин нотўғри қилдик деб ўйлашимиз мумкин. Ҳозир бу саволга жавоб бериш қийин.

- Иккинчи давра йирик мағлубият билан бошланди. Давралар оралиғидаги ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?

- Уч янги футболчи асосий таркибда ўйнади. Гадоев, Даци ва Ҳайдаров. Ҳужумчиларимиз гол урмади. Ҳисоб барчасини айтяпти. Уларни мақташга ҳам ожизмиз. Гадоевнинг ўйини қовушмади. Унга ҳали вақт керак. У трансферлар ойнаси тугашига оз вақт қолганида жамоага келди. Лекин Даци ва Ҳайдаров гол урмаган бўлса-да, рақибга босим ўтказди. Гол ура олмадик, шу сабабли кўнглим тўлмади. Улар ҳам меҳнат қилишди, ёмон ўйнади деб бўлмайди.

Ишқибозлардан узр сўраймиз. Охиригача ўтириб, ютқазаётганимизда ҳам кетиб қолмагани учун мухлисларга катта раҳмат айтаман.



Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика