Latest news

10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  2 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  1 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  11 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  8 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  7 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  27 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16

Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз" News

Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчи бўлим биз истагандек ўтмади. Шунда ҳам дастлабки 15 дақиқалик менга ёқди. Ўйин бошида нималарни келишган бўлсак, булар ўхшади десак бўлади. Шундан кейин бироз ортда ўйнадик. Кўриниб тургандики, футболчиларда босим бор эди. Трибунада катта сонли мухлислар келишганди ва уларнинг олдида футболчилар ҳаяжонланишди. Танаффусда айрим жиҳатларни тўғриладик. Кейин жамоа умуман бошқача ўйнади. Футболчиларнинг олдига гол уриш асосий вазифа сифатида қўйилди ва ишлар бошқача кўриниш олди. Иккинчи бўлим учун шогирдларимни табрикладим. Чунки улар тезлик қўша олишди, тўпни тезроқ ҳаракатлантиришди. Иккинчи бўлимда барча ишларимиз ўхшади. Афсуски майдон бундай ҳолатда бўлишини кутмагандик, чунки бир ой давомида бу ерда бўлмадик. Кўпроқ комбинацион ўйин кўрсатишни истагандик, лекин бу ҳар доим ҳам ўхшамади.

- Ғалаба билан табриклайман. Янги ва эски футболчилар бир-бирини яхши тушуняптими?

- Бугунги ўйин учун барчадан мамнунман. Бугун янги футболчилардан 5 киши асосий таркибда майдонга тушди. Айрим янги футболчилар яқиндагина жамоага келди. Барча футболчиларнинг даражаси яхши. Бугун ўзаро тушунишда муаммо бўлмади. Ўйиндан-ўйинга барчасини яхшилаб бораверамиз.

- Шаҳзод Азмиддиновнинг жароҳати бўйича: у қандай ҳолатда?

- Унинг ҳолати яхши, жароҳати йўқ. У "Пахтакор"дан келди, машғулот жараёни у ерда бошқача. Шу сабабли у бошқача тайёргарликда бу ерга келди, шунингдек, у узоқ вақт ёшлар жамоаси таркибида бўлди. Ёш йигитлар олдида катта куч билан шуғулланиш жуда қийин. Айтганимдек, ўйиндан-ўйинга барчаси ўзгариб боради. Суннатилло Ҳамиджоновда ҳам шундай ҳолат. У жуда кўп машғулотларни ўтказиб юборди. Исмоил Акинадеда катта пауза бўлди, шу сабабли бунгача индивидуал ишлади. Уларнинг барчаси секинлик билан қўшиб боради. ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз.

- Дарвозабоннинг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- У бугун жуда зўр ўйнади. Эпизодлардаги ўйин шунчаки зўр.

- Бектемир Абдуманнонов ва Дониёр Абдуманноповни позицияларини алмаштириб ўйнатса бўладими? Чунки Абдуманнопов чап қанотда яхшироқ ўйнарди.

- Албатта. Бу қарорни ўзлари чиқаришлари ҳам мумкин. Биз бу борада чеклов қўймаяпмиз. Агарда рақиб ҳимоячиси бирор футболчига кўника олса, албатта, алмашишлари мумкин. Бу эса рақиб ҳимоячилари учун жуда қийинчилик туғдиради. Бу уларнинг қарори. Уларга бу борада буйруқ ҳам бериш шарт эмас.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика