Latest news

15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  20 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  4 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  20 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0

Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди News

Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кичик танаффусдан кейин мана ўйинлар ҳам бошланди. Биз учун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритгани учун футболчилардан миннатдорман. Ўйин етарлича қийин бўлди. Ўзи барча ўйинлар босим остида ўтмоқда. Бу мавсум якунигача шундай давом этса керак. Футболчилар бугун яхши ўйнашди, ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Шунингдек, узоқ йўл босиб ўтиб, бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат айтаман. 

- Артём Потаповнинг ижарага олинишида сизнинг ҳам ташаббусингиз борми?

- Умуман олганда Потаповни мавсум бошида таркибимизда кўрмоқчи эдик. Бироқ бу амалга ошмаганди, чунки унинг шартномаси бор эди. Мана энди ўхшади. Биламан, у жуда тажрибали. Ўзбекистонда легионер дарвозабонлар орасидаги энг зўри. Бугун у яхши ўйнади. Кейинчалик бу жиҳат жамоага ёрдам бера олади. 



- Ўтказиб юборилган голда ҳимоячилар офсайдни юзага келтиришда хатоликка йўл қўйди. Ушбу голга фикрингиз қандай?

- Мен турган жойдан бу кўринмади. Агарда офсайд бўлди деган фикрда бўлсангиз, гол барибир инобатга олинди. Улар билан баҳслашиш жуда қийин. Агарда офсайд бўлмаган бўлса, бу ҳимоячининг позицион хатоси бўлади. Бунга ўхшаган ҳолатлар биринчи марта бўлаётгани йўқ. Схемани ўзгартирдик, шу сабабли ҳимояда яхшироқ ўйнадик. 

- "Хоразм"дан мавсум якунигача қандай натижалар кутяпсиз?

- Илк кунларданоқ жамоани Суперлигада сақлаб қолиш вазифаси қўйилганди. Бугунги ўйинда ҳам мавсум якунига қадар ҳам шундай.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика