Latest news

19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  1 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  2 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  23

Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик" News

Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бир ойлик танаффусдан кейинги дастлабки ўйин бўлди. Иккинчи даврага яхши тайёргарлик кўрдик. Бугунги учрашув вазиятларга бой бўлди дея оламан. Икки жамоада ҳам яхши имкониятлар бўлди, аммо икки жамоа ҳам гол ура олмади. Жамоага янги қўшилган футболчилар бор. Улар жамоага тезда киришиб кетади деган умиддаман. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Вақт жуда кам. "Сурхон" жамоасини бир очко билан табриклайман" - дея фикр билдирди Акмал Рустамов бугунги учрашув ҳақида.


- Икки жамоада ҳам бир хил камчиликлар кузатилгандек. Яъни ҳужум билан майдон марказини боғловчи қатлам яхши ишламади...

- Мен ўзимнинг жамоам ҳақида гапираман. Бизда марказда яхши футболчилар бор. Ислом Кенжабоев ва Асрор Ғофуров. Бугун улар борини бериб ҳаракат қилишди. Умуман олганда, бутун жамоага раҳмат айтаман. Вазиятларимиздан фойдалана олганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Биз рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратдик. Биринчи бўлимда биз 2-3та вазиятларга эга бўлдик, бироқ дуранг бўлиши битилган экан.

- Ҳакамнинг қарорларига эътирозингиз борми?

- Ҳакамлар қўмитаси бор. Уларни муҳокама қилиш менга эмас. Ҳакамларни назорат қилувчи органлар бор. Улар майдонда пенальти йўқ дедими, демак пенальти йўқ экан.

Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Улар Навоийдан 600 километр масофа босиб келишди.

- Биринчи бўлимда яхши вазиятлар кўп бўлди. Иккинчи бўлимда иккита ҳужум билан ҳаракат қилиш вазиятини ўйлаб кўрмадингизми?

- Биз ҳар доим режага асосан иш тутамиз. Биринчи бўлимда Норхонов ҳам ёмон ҳаракат қилмади, танаффусдан сўнг эса яна ҳужум чизиғимизни кучайтиришимиз мумкин эди, аммо бир нафар ҳужумчи билан ўйинни якунлашга қарор қилдик.

- Сўнгги пайтларда "Қизилқум" жуда ҳам жанговар жамоа деб таъкидлашмоқда. Жамоа курашувчанлиги туфайли дуранглар бироз кўпайиб кетгандек. Ушбу дурангларни ғалабага айлантириш учун нима етишмаяпти?

- Ғалаба қозониш учун бизга реализация етишмаяпти. Ўзингиз кўрдингиз биринчи бўлимда 2-3та вазиятлар яратдик, танаффусдан кейин ҳам шундай имкониятларимиз бўлди. Тўп дарвозага кирмаяпти. Ушбу жабҳа устида ишлашда давом этамиз. Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик. "Қизилқум" жамоаси мусобақа жадвалида юқорироқ ўринда бўлиши учун ишлашда давом этамиз ва бундай камчиликларни бартараф этамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика