Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  32 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Юрий Лукин: Ноқулай об-ҳаво ҳам футболчилар иштиёқини сўндира олмади News

Юрий Лукин: Ноқулай об-ҳаво ҳам футболчилар иштиёқини сўндира олмади

"Қизилқум" — "Андижон" баҳсидан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикри билан қизиқдик.
Юрий Лукин, "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи:

— Ўйин олдидан рақибимизни жиддий ўрганишга ҳаракат қилдик. "Андижон" футболчиларининг дастлабки турда имкониятни бой берган бўлса-да, "Пахтакор"га қарши қандай ўйнаганликларидан хабаримиз бор эди. Шу боис, уларга қарши жанговор таркибни майдонга туширдик. Бутун учрашув давомида кўпроқ тўпни назорат қилишга, хавфли вазиятлар содир этишга ҳаракат қилдик. Аммо қулай вазиятларни голга айлантиришлари учун  ноқулай об-ҳаво ҳамда майдоннинг бугунги ҳолати жиддий таъсир қилди. Аммо бу йигитларимиз иштиёқини сўндира олмадим. Бизни бутун ўйин давомида олқишлаб, қўллаб қувватлаган мухлисларимиз ҳурмати учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман.

— Олдинда иккита жиддий учрашув кутиб турибди. Аввалига Тошкентда "Пахтакор", кейин эса Фарғонада "Нефтчи" жамоаси билан ўйнаймиз. Бугунги шароитда футболчиларнинг жароҳат олиши ҳеч гап эмас эди. Хайриятки, ўйин жамоамиз учун хайрли якунланди. Энди бор эътиборни олдиндаги ўйинларга пухта ҳозирлик кўришга қаратамиз.

Азамат Абдураимов, "Андижон" жамоаси бош мураббийи:

— Ўз майдонимизда "Пахтакор" билан ўтган ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак-да, йигитларни "Қизилқум" жамоасига қарши учрашувга жиддий тайёрлагандик. Бугун футболчиларимиз майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Фақат майдон ҳолатининг яхши эмаслиги чиройли ва томошабоп ўйин намойиш этишимизга йўл қўймади. Бунақа об-ҳавода ҳар доим ҳам ўзинг кутган натижани қайд қилиш, ўйлаган режаларингни амалга ошириш амримаҳол. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳаёт давом этмоқда. Барча эътиборни олдиндаги учрашувларда бой берилган очколар ўрнини қоплашга қаратамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика