Latest news

21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  61 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4

Вадим Абрамов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун келдим, кимнидир ўрнини эгаллаш учун эмас" News

Вадим Абрамов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун келдим, кимнидир ўрнини эгаллаш учун эмас"

Кеча "Нефтчи"ни янги мураббий қабул қилиб олди. Бундан буён жамоани кўпчиликка яхши таниш Вадим Абрамов бошқаради.

Биз бу янгиликдан бохабар бўлгач, иссиғида у кишидан интервью олдик.

- Вадим Карленович, биринчи навбатда "Нефтчи" футбол клубида иш бошлаганингиз билан табриклаймиз. Сизга янги жамоада улкан зафарлар ва омад тилаб қоламиз.
- Мени унутиб қўймаганингиз учун раҳмат. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади.

- Жамоани кеча қабул қилиб олдингизми?
- Кеча Наманган шаҳрида кечган Кубокнинг жавоб баҳсини кузатдим. Гарчи "Нефтчи" мағлубиятга учраган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра "Нефтчи" кейинги босқичга йўл олди. Кеча клуб раҳбарияти билан учрашиб, баъзи масалаларни ҳал қилиб олдик.

- Кечаги ўйинда "Нефтчи" қандай таассурот қолдирди?
- Жамоа ёмон эмас, лекин олий лига турнир жадвалида пастки ўринларда бораётгани ғалати. Ўйлайманки, вақт ўтиши билан ҳаммасини яхши томонга ўзгартирамиз.

- Олий лигада икки ҳафталик танаффус бошланди. Бу сизга ёрдам бериши мумкин тўғрими?
- Мен ҳам шунга умид қиляпман. Лекин мен сеҳргар эмасман ва икки ҳафта ичида бирданига ўзгариш қила олмайман. Энг аввало футболчилар билан яқиндан танишиб олишим лозим. Шундан сўнг машғулотларга ўтамиз. Мен уларга нима хоҳлаётганимни тушунтиришим керак.

- Мураббийлар штабини аниқлаб олдингизми?
- Ўйлайманки, муаммо мураббийлар штабида эмас, балки футболчиларда. Жамоада яхши мураббийлар ишлаяпти. Биринчи давра тугашига уч тур қолди ва мана шу учта ўйинда ўзимизни кўрсатишимиз керак. Кейин эса давралар оралиғида селекцияга эътибор қаратамиз.



- Икки ҳафталик танаффусда ўртоқлик ўйини ўтказиладими?
- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Чунки энг аввал бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейинроқ бир қарорга келамиз. Балки "Қўқон-1912"га қарши назорат баҳси ташкил қилармиз.

- Мураббийлардан сизга ким ёрдам беради?
- Менимча, Андрей Фёдоров жамоада қолади. Мен "Нефтчи"га ёрдам бериш учун келдим, кимнидир ўрнини эгаллаш учун эмас.

- Кубокнинг чорак финалида "Нефтчи" "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйинлар ҳам қизиқ кечса керак? Бундан ташқари, мухлислар яна Абрамов - Қосимов қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади.
- Кўрамиз. Албатта, мухлисларга интрига керак. Улар чиройли футбол кўришни хоҳлашади. Биз эса биринчи навбатда мухлисларни яна стадионга қайтариш ҳақида ўйлашимизлозим. Чунки охирги пайтларда мухлислар кўрсаткичи бўйича Фарғона жуда пасайиб кетди. Ишқибозларни алдаб бўлмайди. Футбол - бу шоу, шоу ёмон ўтса ким ҳам стадионга келади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика