Latest news

16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" ёш истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  0 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  5 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  2 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  10 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  7 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  6

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Локомотив"га чемпион бўлиш учун келдим" News

Шуҳрат Муҳаммадиев: "Локомотив"га чемпион бўлиш учун келдим"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси футболчисига айланган Шуҳрат Муҳаммадиев сайтимизга эксклюзив интервью берди.


"Насаф" жамоасининг собиқ футболчиси "Локомотив"га катта мақсадлар билан келганини таъкидлади.


- Аввало "Насаф" клуби раҳбариятига, жамоадаги барча мураббий ва ишчи ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. "Насаф" билан дўстона руҳда, ака-ука бўлиб хайрлашдик. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, ёрдамчи мураббий Шуҳрат Тошпўлатов, Денис Иванков, Илнур Сибагатуллин ва жамоа шифокорлари, маъмурларга раҳмат деб қоламан.

Жамоанинг ашаддий мухлислари, ишқибозларига катта раҳмат айтаман. Улар доимо жамоамизни, хусусан мени фаоллик билан кўллаб-қувватлашган. Улардан ҳеч қачон ёмон сўз ёки ҳақоратли гаплар эшитмаганман. Уларга катта раҳмат дейман. "Насаф"га эса ОЧЛда омад ёр бўлишини тилайман. Кун келиб албатта яна "Насаф"га қайтаман, деб ўйлайман. Ҳар ҳолда "Насаф"нинг эшиклари мен учун очиқ.

"Локомотив"га қандай келиб қолдим? Клуб раҳбарияти мени "Локомотив"да ўйнашимни хоҳлади ва буни ўзим ҳам истадим. Ниҳоят ушбу келишув амалга ошди ва мен "Локомотив" футболчисига айландим. Бу жамоа ўз олдига юқори мақсад ва вазифаларни қўяди. "Локомотив"га ўтишимга яна бир сабаб, мен чемпион бўлишни истайман. "Локо" эса биласиз чемпионатда олтин медаллар учун курашади. Бу жамоа билан ушбу ниятимга эришаман, деб умид қиламан.

"Насаф"даги дўстларимни соғинаман. Улар билан яна бир жамоада ўйнашни истардим. Лекин "Локомотив"да ҳам қадрдон дўстлар йўқ эмас. Масалан Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Сардор Мирзаев, Шерзод Файзиев каби футболчилар билан дўстмиз. Шунингдек, клуб матбуот хизмати раҳбари Хайрулла Холиқов билан ҳам "Машъал"даги фаолиятим орқали ака-ука бўлиб кетганмиз. Албатта Хайрулла акани бу ерда учратиш ёқимли бўлди. "Локомотив"да ажойиб муҳит яратилганига бугун гувоҳ бўлдим. Мени янги жамоада жуда илиқ кутиб олишди.

Ўйлайманки, жамоа билан янги мавсумда ички чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам муваффақиятли иштирок этамиз. Мен жамоага наф келтириш учун боримни сарфлайман.

Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"дан кетди...

«Локомотив» Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика