Latest news

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

Шота Арвеладзе: "Ҳар бир ўйинга энг яхши ҳолатда боришга ҳаракат қиламиз" News

Шота Арвеладзе: "Ҳар бир ўйинга энг яхши ҳолатда боришга ҳаракат қиламиз"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Бухоро" билан ўтажак учрашув ҳақида саволларга жавоб берди.

- Жамоа ўйинга қанчалик тайёр?
- Ҳозир ҳар тўрт кунда майдонга тушишимизга тўғри келмоқда. Шунга қарамай, йигитлар машғулотларда бор кучларини беришмоқда. Айни пайтда биз жисмонан яхши ҳолатдамиз. Ўйинга тайёргарлик юқори кайфиятда олиб бориляпти. Суперлига ва Ўзбекистон Кубогида олдимизга энг юқори мақсадларни қўйганмиз. Шу сабабли ҳар бир учрашувга тўлиқ ҳозир бўлишимиз лозим. Буёғига барча ўйин кескин ва шиддатли кечади.

- Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Бизнинг "Бухоро"га қарши ўйинларимиз қизиқарли ўтиб келмоқда. Улар ҳар бир жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга уринишади. Биз эса ўз ўйинимизни намойиш қилишга уринамиз. Ҳужумкор футбол кўрсатиб, беллашувни назорат қилишга интиламиз.

Ишқибозлардан бизни муҳим паллаларда янада фаолроқ қўллаб туришни сўраймиз. Биз уларга чиройли ўйин ва ғалаба билан хурсандчилик тақдим этишга интиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика