Latest news

23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   0 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  7 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  50 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2

Сергей Рекун: "Машғулотлар кучайтирилган режимда давом этмоқда" News

Сергей Рекун: "Машғулотлар кучайтирилган режимда давом этмоқда"

Шу кунларда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда.
Шерлар йиғин доирасидаги дастлабки назорат учрашувини Россия биринчи дивизиони вакили "Нефтехимик"ка қарши ўтказиб, дуранг натижа қайд этишганди. Режага кўра, илк хориж йиғинидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эртага Польшанинг "Ягеллония" клуби билан ўтказилади. Бу жамоа айни пайтда мамлакат Экстраклассасида (олий лига) 9-поғона бормоқда.

Биз машғулотлар қандай давом этаётгани ҳақида маълумот олиш учун "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сергей Рекун билан боғландик.

Сергей Рекун: "Машғулотлар жуда қизиқарли ва шу билан бирга кучайтирилган тартибда олиб бориляпти. Кўз тегмасин, жамоадаги ички муҳит аъло даражада. "Нефтехимик" билан бўлиб ўтган ўйинга келсак, учрашув оғир кечди. Сабаби шундаки, машғулотларда жисмоний юкламаларга кўп эътибор қаратиляпти. "Нефтехимик" яхши савиядаги жамоа экан. Ҳар бир чизиғида тенг кучли футболчилар жам бўлган. Хоҳ у ўртоқлик бўлсин, хоҳ расмий учрашув, биз ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун чиқамиз. Бу ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади. Лекин бу футбол, унда ҳамиша ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Ишончим комил, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Куни кеча сафимизга Артем Филипосян келиб қўшилди. Камол ака (Камолиддин Тожиев назарда тутилган) ва Егор ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Улар "Пахаткор" учун янги ўйинчилар эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика