Latest news

08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  7 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  11 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  29 19:05"Челси" "Борнмут"нинг бир йўла икки ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

Сайқали рўйи заминда ўзбек футболининг 110 йиллиги нишонланди News

Сайқали рўйи заминда ўзбек футболининг 110 йиллиги нишонланди

Ўзбек футболининг 110 йиллиги Самарқанд вилоятида ўтказилди.

Ушбу вилоят тарихига бегона бўлмаган номдаги тезюрар поездда эрта тонгдан йўлга отландик. Самарқанд айнан туристбоп шаҳар эмасми, санашга бармоқлар ожизлик қиладиган даражада анча-мунча сайёҳ бизга ҳамроҳлик қилди. Улар судраб кетаётган сумкалар ҳам 5-синф ўқувчисининг бўйи билан баробар келади. Ваҳоланки, пойтахтдан чамаси 450-500 километр нарида истиқомат қиладиган ота-онам баъзан йилига бир маротаба Тошкентга келиш бахтига ҳам муяссар бўла олмаслиги мумкин.

Самарқандда бизни яхши кутиб олишди. Ўзимизни "катта одамлар" сингари ҳис қилиб, катта автомобилда кетишни истаб қолдик ҳамда автобусга миндик. Шаҳар кўчалари бўйлаб пойтахт бой берган узунқулоқ трамвайларни, футбол майдони рангидаги картани қўлга киритиш учун рўйхатга олаётган қатор дўконларни томоша қилиб кетдим. 

Саёҳатимиз дастлаб Амир Темур ҳайкали пойига гулдаста қўйиш билан бошланди. Сўнгра одам гавжумлигидан қадам босиш мушкулроқ бўлган бобокалонимиз мақбарасини зиёрат қилдик.

Кейин эса делегация Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шундан сўнг интиқлик билан кутилган Регистон мажмуасида эсдалик учун суратга тушишнинг эллик хил усулини амалда синаб кўрдик.

Тушдан сўнг Самарқанд шаҳрида жойлашган “Динамо” ўйингоҳида ЎФА ҳамда Самарқанд вилояти фахрийлари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди. Мезбонлар посбонидан бошқа бутун стадион гол кўриш умидида эди. Афсуски ва тасанноки, Самарқанд ФА посбони Бекзод Ҳасановнинг сейвлари жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Самарқанд ФА — Ўзбекистон ФА 0:0

"Динамо" стадиони

Ҳакамлар: Хушвақт Мухторов, Салоҳиддин Эшбоев, Зуфар Исроилов, Маъсуд Абдуалимов

Самарқанд ФА: 12.Бекзод Ҳасанов, 34.Учқун Қобилов, 26.Баҳодир Тайлоқов, 10.Зокир Нарзуллаев, 44.Комил Ражабов, 2.Владимир Айрапетов, 4.Баҳодир Алиқулов, 8.Шуҳрат Ҳусаинов, 11.Асли Сиддиқов, 6.Усмон Тилов, 20.Усмон Мардонов, 6.Нурулло Собиров, 4.Олим Мўминов

Ўзбекистон ФА: 1.Собир Алмамедов, 2.Маъмур Саидқосимов, 18.Низом Насритдинов, 17.Файзи Шоимқулов, 5.Бобур Холбўтаев, 9.Алексей Естафеев, 16.Равшан Ҳайдаров, 8.Раҳмиддин Зикрияев, 11.Умид Олимжонов, 19.Ғайрат Одилов, 7.Азамат Абдураимов, 13.Элбек Мусаев, 9.Альберт Аҳмадалиев

Кечки овқат учун Америка шаҳарларидан бирининг номи билан аталадиган ресторанга бордик. Ўша лаҳазаларда бизни таомдан-да кўпроқ мароқ берадиган иккита даҳшатли футбол классикоси кутиб турганди: бири Испанияда, иккинчиси эса Англияда. Табиийки, мобил телефонимиздаги трибуналардан жой олишга ҳаракат қилдик. Аммо не кўз билан қарайликки, ичкарида алоқанинг "а" ҳарфини ҳам тополмадик. Шу боис, таомлар тўқнашувидан кўра футболчилар тўқнашувини афзалроқ кўриб, 4-5 киши ташқарида ўйинни томоша қилдик. Гарчанд ҳаво ҳарорати этларимизни рақс туширадиган даражада бўлса-да, учрашув ҳарорати остида совуқ қотаётган одамнинг ҳаракатларини бажаришни ҳам унунтиб қўйдик. Танаффусда эса амаллаб меҳмонхонага етиб олдик.

Устоз фотограф Ҳасан Пирмуҳамедов билан меҳмонхона атрофидаги чиройли палма дарахтлари диққатимизни тортди. Дарахтлар қатл этилаётган ҳамда ўз номига мос бўлиб кетаётган пойтахтда ҳеч бўлмаганда шундай манзарали дарахтлар экилса, кўнгил бироз хотиржам бўларди жилла қурса.

Эртаси куни ЎФА раҳбарияти, мутасаддилар ҳамда ОАВ вакиллари ўзбек футболининг фахрийси, кўплаб футболчиларнинг устози Игор Ремнёв хонадонига ташриф буюрди. Учрашув давомида Игор Николаевичнинг вилоят футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилди. Футболимиз фахрийсига “Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Игор Николаев фаолияти давомида "Динамо" ва "Булунғур" жамоаларида тўп тепган экан.

Сўнгра ЎФА делегацияси Самарқанд фарзанди, вилоят футболи афсонаси Шавкат Ахмеров хонадонига ташриф буюрди. Учрашув давомида Самарқанд футболининг ёрқин тарихи ва Шавкат Абдуллаевичнинг вилоят футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилди. Футболимиз фахрийсига “Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Шавкат Ахмеров ҳам фаолиятини мазкур ҳудудда ўтказган ҳамда турли лавозимларда ишлаган. Жумладан, "Динамо" бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатган.

Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган очиқ ва самимий учрашув бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, ўзбек футболи фахрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда Эркинжон Турдимов ва Равшан Ирматов барчани футболимизнинг 110 йиллиги билан самимий қутладилар. Шундан кейин вилоят ҳокими Самарқандда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди. 

"Футболда анча ўзгаришлар бўлди, рақобат кучайди, танқидлар устида ишланяпти. Футболнинг савияси ўсмоқда. Олдин кун чиқсаям Пахтакор, ой чиқсаям Пахтакор эди. Ҳозир чемпионлик учун жиддий кураш кетмоқда. Футбол одамларни ёшартиради ва жипслаштиради", – деди Самарқанд вилояти ҳокими.

Учрашув сўнгида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрий ҳамда мутасаддиларга эсдалик совғалари берилди.

У ердан чиқиб, Самарқандда қад ростлаган “Боқий шаҳар”да ёш футболчилар билан учрашдик. 

Учрашув давомида ёш спортчилар футболимиз афсоналари билан суҳбатлашдилар. Бўлғуси футболчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Учрашув якунида фахрийларимиз ёшларга маслаҳатлар бериб, уларга келажакдаги фаолиятларида омад тиладилар. Самарқандлик ёш спортчилар ичидан келажакда терма жамоаларга номзод футболчилар етишиб чиқишига тилак билдирилди.

Ниҳоят, куннинг асосий воқеаси — "Динамо" ва "Металлург" ўртасидаги баҳсга ташриф буюрдик. Учрашувдан олдин бир қатор фахрийлар “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Афсуски, мазкур тўқнашув мезбон жамоа мухлислари учун дастрўмол ушлайдиган кайфиятни бахшида этди. Учрашув 0:1 ҳисобида бекободликлар фойдасига ҳал бўлди.

"Динамо" - "Металлург" - 0:1  
17 октябрь 2022 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Ерлан Нуржанов
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
АVAR ҳаками: Санжар Шоюсупов
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: Бектемир Абдуманнонов 15, - 0:1 (Фаррух Иброҳимов).

"Динамо": 1. Фарҳод Раҳматов, 5.Михайло Йованович, 7. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 13. Жавлонбек Маликов (70. Ойбек Нурматов, 46), 15. Жўрабек Маннонов, 16. Бобур Мамадолимов, 17. Эркин Бойдуллаев, 18. Мехриддин Мусурмонов (21. Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 59) (8.Азим Мирзаев, 82), 22. Абдужамол Исроилов (88.Евгений Чумак, 24), 27.Марат Бикмаев (11. Саҳоб Рашидов, 46), 78. Элгужа Григалашвили.
Захира: 12. Милое Прекович, 77. Воҳиджон Оқбўтаев, 87. Элнурбек Саитмуратов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич (19.Эргаш Исмоилов, 90+7), 9.Забиҳилло Ўринбоев (16.Жасур Холтўраев, 86), 10.Бектемир Абдуманнонов (30.Иброҳим Ибрагимов, 53), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 18.Анвар Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (6.Худойшукур Сатторов, 86), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 94.Фарҳод Бекмуротов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 5.Аббос Отахонов, 7.Бобурбек Фарҳодов, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов, 26.Миркомил Абдуразоқов.

Огоҳлантиришлар: Фаррух Иброҳимов 5, Марат Бикмаев 31, Михайло Йованович 44, Эркин Байдуллаев 55, Шоҳруҳ Абдураҳмонов 59, Ойбек Нурматов 69, Саҳоб Рашидов 70, 

Четлатиш: Шоҳруҳ Абдураҳмонов 90+4 (2СК), Эркин Байдуллаев 90+4, Акмал Ортиқов 90+4.

Шу тариқа, тарихий шаҳардаги саёҳатимиз ҳам ўз поёнига етди.

"Гуллар шаҳри"га саёҳат нимаси билан ёдда қолди?

Афсоналар юртига саёҳат

PUBG ўйнайдиган ҳамда тиш шифокори бўладиган болакайлар; "Реал Мадрид" академияси, мезбон жамоаларга татимаётган байрам — Тошкент вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллиги нишонланди

Қашқадарёдан Сурхондарёга(ча). 1-қисм

Қашқадарёдан Сурхондарёга(ча). 2-қисм

Қорақалпоғистон сафари ҳақида

Тошкентдан Хоразмгача...

Жиззахнома (футбол ва футболдан ташқари)


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика