UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  0 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  7 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  13 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

Қашқадарёдан Сурхондарёга(ча). 2-қисм Янгиликлар

Қашқадарёдан Сурхондарёга(ча). 2-қисм

Эринганлар учун: "Қашқадарё ва Сурхондарёга байрам ўтказгани бордик". Эринмаганлар давом этиши мумкин.

Сурхондарёдаги сафаримиз атиги бир кун давом этди ва шу кун давомида режадаги барча ишларни амалга оширишга улгурдик. 6 май тонгида қўшни вилоятга йўл олиш олдидан қўшни мамлакат чегараси яқинида жойлашган Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига кириб ўтдик. 

Айнан шу ердан мамлакат чегараси ўтган экан, дастлаб панжара яқинига боришга чўчиди одам (айтиб бўлмайди, тағин қўшниларимиз соқоли йўқларни хушламайди, бизда тескариси). Бахтимизга ҳеч ким йўқ рўбарў келмади. 

Ҳамкасбларимиздан бири панжара ёнидаги ердан қандайдир ўсимликни олиб диққат билан томоша қилди (қўшниларимизнинг машҳур бойлиги деб ўйлади шекилли, тағин бешта барги бор экан деб мулоҳаза қилди), амаллаб унинг оддий ўсимлик эканини тушунтирдик. Йўл-йўлакай Исо ат-Термизий зиёратгоҳига ҳам қадам ранжида қилдик.

Ғузоргача тоғлар бағридан анча-мунча масофани босиб ўтдик. Табиат шайдоси бўлган мендай кишига олис йўл ҳам қадам босган каби бир зумда ўтиб кетди. Тоғликлар ҳаёти гарчанд оғир туюлса-да, мени ўзи мафтун этади. Кўпчилиги содда одамлар, ғам-ташвиши ўзига яраша, айни дамда қайлардадир бегуноҳ одамларнинг қирилаётганидан хабари йўқ, "Mens and womens fashion"дан ялтир-юлтур кийимларни киймайди, биз каби яримтайёр маҳсулотларни истеъмол қилиб, ошқозонини ёш тўкишга мажбур қилмайди, текин мусаффо ҳаводан истаганича тўйиб-тўйиб нафас олади. 

Уйлари ҳам оддийгина, муҳими одамзот истиқомат қилса бўлади, баъзилари томини шамол варрак сингари учириб кетмаслиги учун у ерга тошларни бостириқ қўйган экан, яна қайсидир уй девори тошдан барпо этилган экан. Йўл четида бир хола ўз қўллари билан тайёрлаган қурутларга харидор келишини кутиб ўтирибди, икки қизалоқ тўрт ёки беш хонадан иборат мактабдан чиқиб келмоқда, ҳали ўн баҳорни кўрмаган болакай шалпангқулоқ эшагига ям-яшил ўтларни ваъда қилиб, уни тойчоқ сингари чоптириб юрибди, деразадан мўралаб шу каби ҳодисаларни кузатиб, уларга ҳавас қилиб келдим. Ғузорга етиб келгач, бу ердаги академия билан танишдик. "Шўртан" майдонини кўриб, оғзимиз тимсоҳнинг тумшуғидай очилиб қолди. 

Жамоа Про лигада тўп тепишига қармай, майдонининг олдида "Бунёдкор" стадиони ҳам ип эшолмай қолади. Мақтанчоқлик эмас бу, тан олиш керак, майдон Эрон гиламлари сингари нафис ҳамда бирор ерда сарғайган ёки сочи тўкилган бўшлиқни кўрмайсиз. Майдоннинг шундай ҳолатга келишида ҳиссасини қўшган заҳматкашлардан бири Искандар Бўриев сайтимизга интервью бериб, қандай қилиб майдоннинг бу ҳолатга келтирилгани, қай тартибда парвариш қилиниши, ҳатто ҳамон ўз ҳуснини топа олмаётган "Бунёдкор" майдонининг камчиликлари тўғрисида сўзлади. 

Ушбу лавҳани ҳадемай эълон қиламиз. Бўриев майдонни тиклашда маҳаллий об-ҳаводан келиб чиқиб йўл тутилгани, шунингдек, майсазорга ғамхўрлик қилаётган киши ерни ҳамда ўз ишини севиши кераклигини таъкидлади. Тушдан кейин Қарши томон йўл олдик. Меҳмонхонага жойлашгач, фахрийлар ўртасидаги ўртоқлик учрашувига йўлга отландик. Сурхондарёда кўпгина ёшлар (кўпчилиги қизлар эди, ўйлашимча, қандай тантана бўлса, мажбуран сафарбар этиладиган талабалар) ўйинни кузатиб боришган бўлса (қизларнинг гапи ҳам қизиқ-да, бири "Қанақа байрам бўларкан ўзи?" деса, иккинчиси "Билмадим, қанақадир машҳур футболчи келаркан" дея шеригига маълумотнома тақдим этди), Қашқадарёда томошабинларни санашда бармоғим ортиб қолди. Айтганча, учрашув 2:2 ҳисобида поёнига етди.

Мен мажбуран кимнидир олиб келишдан ҳам, ҳеч кимсиз ими-жимида, тўрт-бешта фотосуратлар билан байрам ўтказиш тарафдори ҳам эмасман.

Қашқадарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирнинг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ

Европада фахрийлар футболи деганда мана бундай жараён назарда тутилади одатда:

Вилоят футбол фахрийларидан бири Зоир Тўрақулов ҳам томошабинлар билан учрашув бошқача кайфиятда ўтишини айтиб ўтди. Шунингдек, Тўрақулов Ўзбекистонда уч клуб - "Насаф", "Бунёдкор" ва "Олимпик"нинг фаолиятини қониқарли баҳолади. Ўзига хос беллашувдан сўнг кечки овқат тановвул қилишга йўл олдик ҳамда шаҳар бўйлаб сайрга отландик. Гўштнинг нархи нега юқорилаб кетаётганини Қашқадарёга сафар давомида англаб етдим. Икки кунлик ташрифдан сўнг бир ой гўшт тановвул қилмасликка қарор қилдим. 

Албатта, Қашқадарё, умуман қаерга боришимиздан қатъи назар, топганини дастурхонга тўкаётган мезбонлардан хурсандман. Гап дабдабада эмас, исталган жойда ўзингиз ҳам шундай таомлардан баҳраманд бўла оласиз, оч қолиб кетаётганингиз йўқ. Муҳими, шундай шароит яратиб бермоқда, барибир барча ноз-неъматни ямламай юта олмаймиз.

Кечки овқатдан сўнг кимдир сафарини ширин тушлар мамлакатида давом эттириш учун меҳмонхонага жўнади, биз эса бир гуруҳ ҳамкасблар билан истироҳат боғида ёшликни эслаб (ўйлаб қарасам, ҳозир ҳам ёшмиз), сайр қилдик. Қизиқиш эмасми, ботирлигимиз тутиб, суратда акс этган аттракциондаги икки дақиқалик парвоз давомида бутун бошли фильм ишлашга арзирли воқеалар, яъни бу фоний дунёни тарк этган бобо-бувимни, мактабда сочидан тортиб, қарғишини эшитган синфдошимни, боғидаги пишмаган ўригидан чўнтагимизни тўлдириб қочганимиз учун кетимиздан муштини ўқталаган қўшнимизни ёдга олишга улгурдим. 

Ёши катта ҳамкасбларимиз эса бола-чақаларини ўйлаб, аттракцион яқинига йўламади. Сайтимизнинг таниқли икки журналисти - Нодирхўжа Йўлдошев ва Камолиддин Алимов мерганлик борасида ўзаро куч синашишди. Ушбу баҳс кимнинг фойдасига ҳал бўлганлигини уларнинг ўзидан сўраб олганингиз маъқул.

Эртаси куни "Насаф" футбол клуби академиясига ташриф буюрдик. Билишимизча, академияда  та сунъий, 2 та табиий майдон мавжуд экан. Табиий майдоннинг ҳолати яхши, сунъий майдон эса ёшлар учун урф қилган ямоқлардан иборат кийимга ўхшаб қолган экан. Академияда айни дамда 2010-2013 йилда таваллуд топган болалар ўртасида мусобақа ўтказилаётган экан.

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ

Ўзбек футболига не-не номларни етказиб берган ва ҳамон етказиб бераётган даргоҳга яна-да кўпроқ эътибор қаратилиши тарафдоримиз.

Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов, ЎФА раҳбарияти, ўзбек футболи фахрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.  

Анжуман якунида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари ҳамда чопонлар улашилди.

Тақдирлаш давомида ўзбек футболининг афсонаси Тўлаган Исоқов тўн кийгач куёв болага ўхшатилди, Қашқадарё Ички ишлар бошқармаси бошлиғига ҳам "Тартибни сақлашда сизнинг меҳнатингиз беқиёс. Қашқадарё командаси йирикроқ ҳисобда ютаётган бўлса, ходимларингизга жавоб берворсангиз ҳам бўлади", - дея ҳазил қилишди.

Сўнгра ЎФА делегацияси Қашқадарё вилояти футбол фахрийлари, футболга улкан ҳисса қўшган инсонлар Зоир Тўрақулов, Абдураҳмон Юмангулов ва Қўзи Сагдиев хонадонларига ташриф буюрди. Учрашув давомида Қашқадарё футболининг ёрқин тарихи ва фахрийларнинг ўлка футболи учун қўшган ўринлари эслаб ўтилди.

Футбол фахрийларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур шодиёнанинг асосий воқеаси бўлмиш "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан олдин Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва ЎФА раҳбарияти сўзга чиқиб, барчани ўзбек футболининг 110 йиллиги билан табрикладилар. 

Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги ва ЎФА томонидан бир қатор футбол фахрийлари тақдирланди. Қаршидаги стадионга анча-мунча мухлис ташриф буюрганига қарамай, улар ўйинни гол кўрмасдан (гол кўришди-ю, инобатга олинмади) тарк этишди.

НАСАФ – ПАХТАКОР 0:0
7 май 2022 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистенти: Тимур Гайнулин
Комиссар: Бахтиёр Ширинов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳмонов, 73), 8.Дилшод Саитов, 10.Ҳусайин Норчаев (99.Семир Смайлагич, 73), 22.Акмал Мозговой, 30.Азиз Холмуродов (23.Сардор Саъдуллаев, 39), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9.Иван Соловьёв, 89), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 17.Суҳроб Нуруллоев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Олексей Ларин, 6.Икром Алибоев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (36.Аббос Эргашбоев, 79), 18.Ҳожимат Эркинов, 21.Камен Хаджиев, 27.Сардор Собирхўжаев (42.Аббос Файзуллаев, 79), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Миржаҳон Мираҳмадов (14.Оливер Шаркич, 62).

Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 11.Сардор Рашидов, 28.Диёр Холматов, 32.Беҳруз Асқаров, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантиришлар: Саитов (48) - Хаджиев (17)

“Марказий” стадионда ғолиб аниқланмаган “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидан ГАЛEРEЯ

Ўзбек классикосида ҳисоб очилмади. Шу тариқа, Қашқадарё сафари ҳам поёнига етди. Умид қиламизки, эндиликда Ўзбек фахрийлари ҳамда Италия фахрийлари ўртасидаги учрашув ҳам қизиқарли воқеаларга бой бўлади.


Қашқадарёдан Сурхондарёга(ча). 1-қисм

Қорақалпоғистон сафари ҳақида

Тошкентдан Хоразмгача...

Жиззахнома (футбол ва футболдан ташқари)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика