UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  0 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  2 18:30Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  2 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  1 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  0 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  3 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  10 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  35 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  7 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  2 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  27

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ

6-7 май кунлари Қашқадарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллик тантанаси нишонланди.

6 май куни "Насаф" клуби академияси стадионларида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган халқаро турнирга старт берилди. Унда Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 10-11-12-13 ёшдаги болалардан ташкил топган 14 жамоа иштирок этмоқда.


Гуруҳ босқичи баҳсларидан сўнг 9-май куни чорак ва ярим финал беллашувлари ўтказилади.

10 май куни эса финал ўйинларида ғолиблар номи аниқланади.

Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов, ЎФА раҳбарияти, ўзбек футболи фахрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида Муротжон Азимов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди.

 

Анжуман якунида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари берилди.

Мазкур шодиёнанинг асосий воқеаси бўлмиш "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан олдин Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва ЎФА раҳбарияти сўзга чиқиб, барчани ўзбек футболининг 110 йиллиги билан табрикладилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги ва ЎФА томонидан бир қатор футбол фахрийлари тақдирланди.

Ўзбек классикосида ҳисоб очилмади. Шу тариқа, Қашқадарё сафари ҳам поёнига етди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика