Latest news

14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20

Россия Бишкек ва Тошкент мезбонлигидаги CAFA чемпионатида қатнашиш учун ҳали шартнома тузмаган News

Россия Бишкек ва Тошкент мезбонлигидаги CAFA чемпионатида қатнашиш учун ҳали шартнома тузмаган

Россия футбол иттифоқи (РФИ) Россия терма жамоасининг биринчи Марказий Осиё чемпионатида (CAFA) иштирок этишини хат орқали тасдиқлади, бироқ ташкилотчилар билан шартнома имзоламади, бу эса турнирга тайёргарлик жараёнини секинлаштирмоқда.

Бу ҳақда "Фергана" вазиятдан хабардор манбага таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, РФИнинг беқарорлиги туфайли, хусусан, Осиё термаларидан бири бўлиши керак бўлган турнирнинг саккизинчи иштирокчисини таклиф қилиш борасидаги ишлар тўхтаб қолган. 

"Газпром" CAFA чемпионати ҳомийси бўлиши ҳақидаги маълумотларга келсак, бу ҳали тасдиқланмаган. 

"Бу миш-миш. Ҳамма РФИнинг расмий қарорини кутмоқда", – деди манба.

Агар РФИ мусобақада иштирок этишдан бош тортса, Россия терма жамоаси бошқа Осиё жамоаси билан алмаштирилади.

РФИ қарорини Эрон томони ҳам кутмоқда, бу вазиятни тушуниш Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этишга тайёрланаётган миллий терма жамоа тақвимини аниқроқ шакллантириш учун зарур.

Биринчи CAFA чемпионати 9-21 июнь кунлари Бишкек ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади. Унда 8 та жамоа иштирок этади. Шу кунгача CAFAнинг барча 6 аъзоси — Афғонистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон чемпионатда иштирок этиш учун дастлабки розиликни берган. Россия еттинчи, Осиё жамоаларидан бири саккизинчи қатнашчи бўлиши кутилмоқда.

Мусобақа регламентига кўра, 8 та жамоа икки гуруҳга бўлинади. Бир гуруҳ ўйинлари Тошкентда, иккинчиси Бишкекда ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари финалда тўқнаш келишади. Ўз квартетларида иккинчи бўлган жамоалар чемпионатда учинчи ўрин учун кураш олиб боради. Ҳар икки ҳал қилувчи учрашув Тошкентда бўлиб ўтади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика