Latest news

22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  34 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  21 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  16 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  250 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3

Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди News

Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра Қарши шаҳрида янгидан бунёд этилган Қашқадарё вилояти футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, кенг жамоатчилик ва футбол мухлислари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Қашқадарё вилояти футбол академияси очилишини юртимизда футболнинг келажагига қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан бири эканлигини айтиб, бу ерда таълим-тарбия олган ёшлар жаҳон футбол майдонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирди. 

Шунингдек, вилоятимизнинг бир қатор футбол фидойилари ЎФА томонидан "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Шундан сўнг академияда яратилган шароитлар билан танишилди.

Маълумот учун, академия ҳудудида замонавий ўқув ва машғулот бинолари, фитнес ва тикланиш марказлари, тиббий хизмат хоналари, ётоқхона, ошхона ҳамда сунъий қопламали ва табиий футбол майдонлари барпо этилган бўлиб, бу инфратузилма ёшларимизга халқаро стандартларга мос шароитларда шуғулланиш имконини яратади.


Rating: +3   

Comments

+1   
01 nov 15:05:53
Асилбек Муминов
Вилоят академияни бош директори нурали султонов манимча. Бу молодёжьлани энг зур хотиралари энни бошланопти бир вактла насаф академиясига катнаб юрган йилларим эсимга тушип кетти
   
01 nov 15:56:53
Фарход Абдурахмонов
Зўр янгилик
   
01 nov 15:52:55
Шухрат Эргашев
Узбекистонни "Бразилияси" хозирги кунда бу Кашкадарё булса керак. Бу "Бразилияни" рахматли Зайниев "дарахтини" экиб кетган эди, уша "дарахт" ёнидан яна нихоллар чикиб "дарахта" булмокда, "мевасини эса" оддий халк ва мухлислар тотиб курмокда албатта.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика