Latest news

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  15 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  1 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) News

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)

Шу йилнинг 3 ноябрь куни Қатарда навбатдаги U-17 Жаҳон чемпионати старт олади ҳамда 27 ноябргача давом этади.

Ушбу мусобақада Ислом Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иштирок этади. Қуйида U-17 Жаҳон чемпионати билан боғлиқ маълумотларни келтириб ўтамиз.

Мусобақа тарихи

Бу ҳисоб бўйича 20-ўсмирлар Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Авваллари ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинарди. Бу йилдан бошлаб эса ҳар йил ўтказиладиган бўлди ва дастлабки 5та мезбонлик Қатарга топширилди. Шундай қилиб U-17 Жаҳон чемпионати 2025-2029 йиллар оралиғида фақат Қатарда бўлиб ўтади. Дастлабки турнир 1985 йил Хитойда ўтказилган бўлиб, Нигерия ўсмирлар терма жамоаси чемпионликни қўлга киритганди. Қуйида барча мезбон мамлакатлар ва чемпионларни келтириб ўтамиз.


1985. Мезбон - Қатар. Чемпион - Нигерия

1987. Мезбон - Канада. Чемпион - Собиқ Иттифоқ

1989. Мезбон - Шотландия. Чемпион - Саудия Арабистони

1991. Мезбон - Италия. Чемпион - Гана

1993. Мезбон - Япония. Чемпион - Нигерия

1995. Мезбон - Эквадор. Чемпион - Гана

1997. Мезбон - Миср. Чемпион - Бразилия

1999. Мезбон - Янги Зеландия. Чемпион - Миср

2001. Мезбон - Тринидад ва Тобаго. Чемпион - Франция

2003. Мезбон - Финляндия. Чемпион - Бразилия

2005. Мезбон - Перу. Чемпион - Мексика

2007. Мезбон - Жанубий Корея. Чемпион - Нигерия

2009. Мезбон - Нигерия. Чемпион - Швейцария

2011. Мезбон - Мексика. Чемпион - Мексика 

2013. Мезбон - БАА. Чемпион - Нигерия

2015. Мезбон - Чили. Чемпион - Нигерия

2017. Мезбон - Ҳиндистон. Чемпион - Англия 

2019. Мезбон - Бразилия. Чемпион - Бразилия

2023. Мезбон - Индонезия. Чемпион - Германия

2025. Мезбон - Қатар. Чемпион - ???

2026. Мезбон - Қатар. Чемпион - ???

2027. Мезбон - Қатар. Чемпион - ???

2028. Мезбон - Қатар. Чемпион - ???

2029. Мезбон - Қатар. Чемпион - ???


Рекордлар

Энг кўп чемпионликни шу пайтгача Нигерия ўсмирлар терма жамоаси қўлга киритган - 5 марта. Бразилия ҳисобида тўртта чемпионлик бор. Гана ва Мексика 2 мартадан кубокни қўлга киритган бўлса, Германия, Франция, Собиқ Иттифоқ, Саудия Арабистони ва Англия бир мартадан чемпион бўлишган.


Бу йилги мезбонлик ҳақида

Айтиб ўтганимиздек, навбатдаги бешта мусобақага Қатар мезбонлик қилади. Бу йилги турнир Ал Райан шаҳрида жойлашган Aspire Zone спорт мажмуаси майдонларида бўлиб ўтади. Бу ер Доҳа марказидан 9 км. узоқликда жойлашган. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини Khalifa International Stadium ўйингоҳида 27 ноябрь куни бўлиб ўтади. Стадион сиғими: 45,857.

Формат ўзгарди

U-17 Жаҳон чемпионати шу пайтгача 24та терма жамоа иштирокида ўтказиб келинаётганди, бироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино таклифи билан иштирокчилар сони ортиб 48тага етказилди. 48та жамоа тўрттадан 12 гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдан 1-2-ўринларни эгаллаган жамоалар билан биргаликда энг яхши учинчи ўрин эгаларидан яна 8таси плей-оффга йўл олади.


Плей-офф ўтказиш тартиби

Бу ўринда ФИФА яна бир янгиликка қўл урди дейиш мумкин. Гап шундаки, 12та гуруҳ ғолиблари умумий жадвалга олинади ва биринчи ўринлар жадвали тузилади. Ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар учун ҳам алоҳида жадвал шаклланади. Шунингдек, 8та энг яхши 3-ўрин эгаларига ҳам алоҳида жадвал бўлади. Натижада мусобақанинг 1/16 финали қуйидагича форматда ўтказилади.


Гуруҳ ғолиби №1 - Учинчи ўрин №8

Иккинчи ўрин №4 - Иккинчи ўрин №5

Гуруҳ ғолиби №8 - Учинчи ўрин №1

Гуруҳ ғолиби №9 - Иккинчи ўрин №12

Гуруҳ ғолиби №4 - Учинчи ўрин №5

Иккинчи ўрин №1 - Иккинчи ўрин №8

Гуруҳ ғолиби №5 - Учинчи ўрин №4

Гуруҳ ғолиби №12 - Иккинчи ўрин №9

Гуруҳ ғолиби №2 - Учинчи ўрин №7

Иккинчи ўрин №3 - Иккинчи ўрин №6

Гуруҳ ғолиби №7 - Учинчи ўрин №2

Гуруҳ ғолиби №10 - Иккинчи ўрин №11

Гуруҳ ғолиби №3 - Учинчи ўрин №6

Иккинчи ўрин №2 - Иккинчи ўрин №7

Гуруҳ ғолиби №6 - Учинчи ўрин №3

Гуруҳ ғолиби №11 - Иккинчи ўрин №10


Гуруҳлар ва жамоалар

Ушбу U-17 Жаҳон чемпионатида 48та ўсмирлар терма жамоаси иштирок этади. Жамоалар тўрттадан 12 гуруҳга бўлинган. Қизиғи шундаки, тарихда биринчи марта Осиёдан 9та жамоа қатнашади. Булар - Қатар (мезбон), Индонезия, Япония, Шимолий Корея, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Тожикистон, БАА ва Ўзбекистон.


A гуруҳи: Қатар, Италия, ЖАР, Боливия.

B гуруҳи: Япония, Марокаш, Янги Каледония, Португалия.

C гуруҳи: Сенегал, Хорватия, Коста Рика, БАА.

D гуруҳи: Аргентина, Бельгия, Тунис, Фижи.

E гуруҳи: Англия, Венесуэла, Гаити, Миср.

F гуруҳи: Мексика, Жанубий Корея, Кот-Д'Ивуар, Швейцария. 

G гуруҳи: Германия, Колумбия, Шимолий Корея, Эл Сальвадор.

H гуруҳи: Бразилия, Гондурас, Индонезия, Замбия. 

I гуруҳи: АҚШ, Буркина Фасо, Тожикистон, Чехия.

J гуруҳи: Парагвай, Ўзбекистон, Панама, Ирландия.

K гуруҳи: Франция, Чили, Канада, Уганда.

L гуруҳи: Мали, Янги Зеландия, Австрия, Саудия Арабистони.

"Олтин тўп" соҳиблари

Ҳар бир мусобақа якунида энг яхши футболчига "Олтин тўп" соврини топшириб келинади.


1985. Виллиам (Бразилия)

1987. Филип Осонду (Нигерия)

1989. Жэймс Уилл (Шотландия)

1991. Нии Ламптей (Гана)

1993. Даниэль Оддо (Гана)

1995. Муҳаммад Эл Катири (Уммон)

1997. Серхио Сантамариа (Испания)

1999. Лэндон Донован (АҚШ)

2001. Флоран Синама Поньол (Франция)

2003. Сеск Фабрегас (Испания)

2005. Андерсон (Бразилия)

2007 Тони Кроос (Германия)

2009. Сани Эммануэль (Нигерия)

2011. Хулио Гомес (Мексика)

2013. Калечи Ихеначо (Нигерия)

2015. Калечи Нвакали (Нигерия)

2017. Фил Фоден (Англия)

2019. Габриель Верон (Бразилия)

2023 Парис Бруннер (Германия)


U-17 Жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон иштироки

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу пайтгача U-17 Жаҳон чемпионатида уч марта иштирок этган бўлиб, биринчиси 2011 йилга тўғри келади. Ўша йил Мексика яшил майдонларида ўтказилган кичик мундиалда футболчиларимиз гуруҳ ўйинларини Янги Зеландия, АҚШ ва Чехияга ўтказиб 6 очко тўплаб биринчи ўрин билан чиқишганди.

Ўзбекистон - Янги Зеландия 1:4 (Гол: Тимур Ҳакимов)

Ўзбекистон - АҚШ 2:1 (Голлар: Бобир Давлатов, Аббос Махситалиев)

Ўзбекистон - Чехия 2:1 (Голлар: Тимур Ҳакимов, Аббос Махситалиев)


Мусобақанинг 1/8 финалида Австралия йирик ҳисобда мағлуб этилиб, чорак финалда Уругвайга мағлуб бўлиб қайтганимиз ҳамон кўпчиликнинг ёдида.

Ўзбекистон - Австралия 4:0 (Голлар: Аббос Махситалиев, Тимур Ҳакимов, Давлатбек Ёрбеков, Коннор Чапман (автогол)

Ўзбекистон - Уругвай 0:2


Кейинги иштирок 2013 йил БАА мезбонлик қилган U-17 Жаҳон чемпионатига тўғри келади. Бунда ҳам гуруҳдан чиқишни уддалаганмиз, аммо 1/8 финалда мағлуб бўлиб ортга қайтгандик.


Ўзбекистон - Панама 2:0 (Голлар: Шоҳжаҳон Аббосов, Рустам Ашурматов)

Ўзбекистон - Марокаш 0:0

Ўзбекистон - Хорватия 2:1 (Голлар: Жамшид Болтабоев, Дуже Калета-Кар (автогол)

Гондурас - Ўзбекистон 1:0


Ўсмирлар терма жамоамизнинг кичик мундиалдаги учинчи иштироки 2023 йил Индонезияда ўтказилган мусобақада рўй бериб, бунда ҳам гуруҳдан чиқишни уддалаганмиз. Кейинчалик 1/8 финалдан ҳам ўтиб, яна чорак финалда ортга қайтганмиз.


Мали - Ўзбекистон 3:0

Ўзбекистон - Канада 3:0 (Голлар: Амирбек Саидов 2та, Ричард Чукву (автогол)

Ўзбекистон - Испания 2:2 (Голлар: Беҳруз Шукруллаев, Амирбек Саидов)

Ўзбекистон - Англия 2:1 (Голлар: Амирбек Саидов, Лазизбек Мирзаев)

Франция - Ўзбекистон 1:0


Бу йилги иштирокдан нима кутамиз?

Бу йил ўсмирлар терма жамоамизни ёш мутахассис Ислом Исмоилов мусобақага олиб боради. Унинг қўл остида йигитлар Осиё чемпиони бўлганидан хабарингиз бор. Яқинда якуний рўйхат эълон қилинди. Гуруҳимиз эса унчалик мураккаб эмас. Мусобақани 5 ноябрь куни Парагвайга қарши баҳс билан бошлаймиз. 8 ноябрь куни Ирландия билан ўйнаймиз ҳамда охирги турни 11 ноябрда Панамага қарши ўтказамиз. Насиб қилса, гуруҳдан чиқиб бемалол узоқроққа бора олишимизга умид қилса бўлади.

Х.Холиқов

Rating: +3   

Comments

+1   
01 nov 16:27:42
She'rxona
Reply to comment by +998996488823
Ниятни ўзи яхшимасда "Насиб қилса, гуруҳдан чиқиб бемалол узоқроққа бора олишимизга умид қилса бўлади". Нимага Худо хохласа чемпионлар яна чемпион бўлишига ишонамиз дейишмайди
Чунки яхши маънода чемпионлик қони йўқ бизда. Энг юқори натижамиз чорак финал ва биз учун даража бу. Чорак финалга чиқишса, уялмасдан қайтишади. Агар ярим финалга чиқишса келаси булардан кейингилар ҳам камида ўша ярим финал ҳақида ўйлашади. Агар булар чемпион бўлишса унда чемпионлик ҳақида ўйлашади
+1   
01 nov 13:37:23
+998996488823
Ниятни ўзи яхшимасда "Насиб қилса, гуруҳдан чиқиб бемалол узоқроққа бора олишимизга умид қилса бўлади". Нимага Худо хохласа чемпионлар яна чемпион бўлишига ишонамиз дейишмайди
   
01 nov 16:37:33
Sirojiddin2406
БИЗ УЗБЕКИСТОН УСМИРЛАРИМИЗГА ИШОНАМИЗ. ХУДО ХОХЛАСА НАСИБ ЖАХОН ЧЕМПИОНИ БУЛАМИЗ. ОЛГА УЗБЕК УГЛОНЛАРИ
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика