Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"
11 oct 18:24
News


Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"
"Агарда бизнинг термамиз ҳам каттароқ турнирларда иштирок этса шундай рақиблардан кўпроқ бўлигини истардим. Бу сайёҳлар жамоаси-ку, уларга ҳеч нима керак эмас!
Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқишди? Кимларни мағлуб қилишди? Балки уларнинг таркиби жанговардир, ҳали уларда вақт етарлича. Балки таркиб ҳам бошқача бўлар. Ҳозир эса улар камдан-кам келадиган Россияга келишди, уларнинг кўпи бу ерда бўлишмаган ва яна қачон Волгоградга келишади, ҳеч ким билмайди. Улар футболга эмас, шаҳарни томоша қилгани келганга ўхшайди.
Эрон кеча қандай футбол ўйнади? Соғлом жамоа бундай футбол ўйнамайди. Одамларнинг фикрига кўра, Эрон жаҳон чемпинатига тайёрланмоқда. Лекин жаҳон чемпионатига бундай тайёрланишмайди! Биз эса ким ўйнашга рози бўлса, ўша билан ўйнашга мажбурмиз.
Нима бўлса ҳам Эрон каби футбол ўйнамаслик керак, уларнинг ўйинида ҳеч нима йўқ. Бунинг учун бир ойни сарфлаш шарт эмасди. Қаранг, қанча хатолар бор. Термалар даражасида бундай қилиш керак эмас. Бу баҳсда исталган ишни қилса бўларди", - деди Гаврилов.
Similar news

Comments
Якка моҳовлигини ҳар куни билиши керак булар.