Роналду Саудия Арабистони чемпионатини мақтади, Португалия чемпионатини эса циркка қиёслади
07 sep 2023 09:34
News
Роналду Саудия Арабистони чемпионатини мақтади, Португалия чемпионатини эса циркка қиёслади
"Ал Насср" футболчиси Криштиану Роналду Португалия чемпионати ҳақида гапирди.
"Португалия чемпионатидаги баҳслар? Бу мени ҳайрон қолдираётгани йўқ. Бундай нарсалар кўп чемпионатда бор, аммо Португалияда жуда кўп. Бу ёмон.
Муаммолардан бири ҳам шунда. Барча ўз фикрини айтади, муҳокама қилади. Бу ёмон, жуда ёмон. Мана нима учун лига АПЛ, Примеро ёки Бундеслига каби топ бўлмайди. Мен португалияликман ва бу мени ҳавотирга солмоқда. Лигамиз дунёдаги энг яхшиларидан бири бўлишини истайман, лекин ундай эмас ва бўлмайди ғам.
Саудия Арабистони чемпионати Португалия чемпионатидан яхшироқ. Бу ерда баҳслашилмайди, номлар сифати ҳам яхшироқ.
Умид қиламанки, Португалия чемпионати яхшиланади. Бу қийин бўлишини биламан. Балки имкони ҳам йўқдир. У ерда бўлаётган ишлар циркка ўхшайди", - деди Роналду.
Link :
Source : Record
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments