Latest news

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  2 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  1 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  23 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  16 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  301 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

Роналду: "МЮ "Ювентус"ни мағлуб этиш учун ҳеч нарса қилмади" News

Роналду: "МЮ "Ювентус"ни мағлуб этиш учун ҳеч нарса қилмади"

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида "Манчестер Юнайтед"дан қабул қилинган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Чемпионлар лигаси - бу ҳисобда олдинда бўлсанг ҳам бўшашиш мумкин бўлмаган ўзгача турнир, чунки ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. "Ювентус" бутун ўйин давомида устунлик қилди ва кўплаб вазиятлар яратди. Биз баҳсни якунлаш учун уч ёки тўрт имкониятга эга бўлдик, аммо бўшашдик ва бизни жазолашди.

"Манчестер Юнайтед" ғалаба қозониш учун ҳеч нарса қилмади. Бундай ҳолатда омад ҳақида хатто гапирмаслик лозим, чунки омадни топиш керак. Рақибга биз совға бердик. Биз ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнадик ва аввалгидек гуруҳда етакчимиз.

Менинг голим? Уни кийиниш хонасида кўрдим. Гол пайти у қанчалик фантастик эканини тушунмадим. Яхши очилдим ва тўпга кучли зарба бердим. Голдан хурсандман, аммо ғалаба қозона олмаганимиз мени хафа қилди.

Чемпионлар лигасидаги ғалаба ҳақида гапиришга эрта. Биз гуруҳда етакчимиз, жамоамиз кучли, аммо финалгача ҳали анча бор. Клубдаги ҳамма ушбу совринни ютишни истайди, бироқ бу мақсад йўлида қадамба-қадам ҳаракатланишимиз керак" - дейди Роналду.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика