Latest news

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  10 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   17 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  18 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  82 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

"Қизилқум" Навоийда тайёргарликни давом эттирмоқда News

"Қизилқум" Навоийда тайёргарликни давом эттирмоқда

Tags :  Қизилқум
Янги йил олдида қисқа таътилга чиққан “Қизилқум” футболчилари 8 январдан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларни бошлашди.

Айни кунда жамоа аъзолари Навоий шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган йили “Қизилқум”да тўп тепган Отабек Зокиров,Шукурали Пўлатов, Отабек Исроилов, Акрам Баҳриддинов ва Илҳом Юнусов жамоа билан хайрлашди. Айни пайтда навоийлик футбол  ишқибозларига яхши таниш бўлган Неманья Йованович (Сербия) ва Григорий Квисешвили (Грузия) жамоамиз машғулотларида иштирок этишмоқда. Шунингдек, “Нефтчи”даги ёрқин ўйинлари орқали ишқибозлар эътирофига сазовор бўлган  посбон Евгений Черемисин (Россия) ҳам “Қизилқум” кўригида бўлиб турибди. Бундан ташқари, Элдор Бойматов (“Шўртан”), Сарвар Холматов (“Сурхон”), Дониёр Усмонов (“Навбаҳор”), Наврўз Алимов (“Қўқон-1912”), Алишер Саноев  (“Бухоро”) сингари футболчилар ҳам жамоамиз таркибида  шуғулланмоқда. Шунингдек, ўтган мавсумда ўринбосарлар сафида ҳаракат қилган иқтидорли маҳаллий футболчилар Суҳроб Ярашев ва Ҳусниддин Фазлиддинов асосий таркиб аъзолари билан бирга. Жамоамизнинг тажрибали легионери туркманистонлик Артур Геворкян яқин кунларда сафга қайтади. Шунингдек, йиғин давомида грузиялик ҳужумчи ҳам жамоа таркибига келиб қўшилиши кутилмоқда.

Футболчиларимиз 25 январга қадар тайёргарликни Навоийда давом эттиришади. Сўнгра ўқув-йиғин машулотлари пойтахтимиз Тошкентда ўтказилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика