Latest news

00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  1 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  1 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2

"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди News

"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди

"Championat.Asia"нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, реф!" телеграм канали) Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор" ва "Бухоро" (1:0) ўртасидаги учта эпизодни таҳлил қилди.

"Бухоро" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин бўлган вазият:

- Жуда мураккаб вазият. Ўйин давомида, динамикада қаралганда, пенальтидек кўринади. Кўпчилик ҳакамлар, эҳтимол, дарҳол пенальти белгиларди. Лекин VAR орқали кўриб чиқилганда аён бўладики, ҳужумчи ҳимоячи қаердалигини тахмин қилиб, тўпни оёғи билан ҳимоя қилишга уринган. Биринчи такрорий вазиятда кўриниб турадики: ҳужумчи орқага ва ёнга, яъни ҳимоячи томон қадам ташлайди. Шу билан у гўёки контактга ўзи ташлаётгандек бўлади. "Бухоро" ҳимоячиси эса фақат тўп сари ҳаракат қилмоқда, тўп учун курашга киришмоқчи.

Ҳозирги ҳакамликдаги тенденциялар шундайки, агар тўп ҳужумчи ва ҳимоячи учун деярли бир хил масофада бўлса ва ҳужумчи фол олишга, пенальти ишлаб олишга уриниб, бироз бўлса ҳам ўзини қасддан контактга ташласа, ўйинни давом эттириш керак. Ҳакам қарори тўғри бўлганини қўллаб-қувватлайман.


Башар Ресаннинг эҳтимолий қизил карточка олиш вазияти ҳақида:

– Бу қарорни ҳам қўллаб-қувватлаш мумкин. “Пахтакор” ўйинчиси тўпни эгаллашга уринган ва оёғини ерга қўйиш чоғида рақибнинг оёғи устига босиб олган. Яхшики, "Бухоро" ўйинчисининг оёғи ерга жуда чуқур қўйилмаган — акс ҳолда у жиддий жароҳат олиши мумкин эди. Шунингдек, "Бухоро" футболчисининг оёғи ёмғирли майса сабабли бироз сирпангандек туюлади. Агар “Пахтакор” ўйинчиси бутсанинг барча тишлари билан рақибнинг оёғига босиб, кучлироқ босим билан ҳаракат қилганида, қизил карточка ҳақида гапириш мумкин эди.


“Бухоро” жамоасининг бекор қилинган голи билан боғлиқ вазият ҳақида:

– Бу ерда офсайд бўлиши мумкин бўлган икки эпизод бор эди, шунинг учун ҳакам ҳар иккисини ҳам текширди. Биринчи фазада “Бухоро”нинг 93-рақамли ўйинчиси (Колакович) эҳтимол, офсайд ҳолатида бўлган. Дарвоза ортидан олинган лавҳада у “Пахтакор” ўйинчисининг ҳаракатига бироз халақит бергандек туюлади. Иккинчи фазада эса “Бухоро”нинг 22-рақамли футболчиси (Табатадзе) тўпга теккан-тегмагани ва агар тегмаган бўлса, эпизодга таъсир қилган-қилмагани кўриб чиқилди.

Ҳакам қарорни биринчи эпизод бўйича қабул қилди. VAR орқали кўриб чиққанидан сўнг, у ўз қарорини стадиондаги овозли алоқа орқали эълон қилди. Бу қарорга қўшилиш лозим, чунки “Бухоро”нинг 93-рақамли ўйинчиси рақиб билан ҳақиқатан ҳам контактга киришган. Агар у шундай ҳаракат қилмаганида, “Пахтакор” ҳимоячиси ҳаводаги курашга яхшироқ тайёргарлик кўриб, эпизодни ютқазмаслиги ёки камида рақибга фаолроқ қаршилик кўрсатиши мумкин эди.

Умуман олганда, икки қисмдан иборат бўлган бу мураккаб вазиятни хулоса қилсам, голни бекор қилиш қарорига тўлиқ қўшиламан. Биринчи фазадаги офсайд (Колакович иштирокида) саволлар туғдириши мумкин. Аммо, агар у ерда офсайд ёки қоида бузилиш бўлмаган тақдирда ҳам, гол барибир иккинчи фазадаги офсайд (Табатадзе иштирокида) сабабли бекор қилиниши керак эди.

Rating: -28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика