Latest news

15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  5 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  5 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18

Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди News

Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди

Ҳимоячи Маттейс Де Лигт нима учун "Ювентус"ни танлаганини айтди.

"Италия ҳақида ўйласанг, миядан илк навбатда ҳимоячилар гавдаланади. Футбол тарихидаги энг кучли италиялик ҳимоячилар Барези, Мальдини, Каннаваро ва Нестанинг ўйинларидан доимо завқ олганман.

7 ёшлигимда олган "Ювентус" либоси уйимда ҳали ҳам сақланиб қолинган. Ўшанда мен "Ювентус"да ўйнашни орзу қилгандим.

Шунингдек, Буффон, Кьеллини ва Криштиану Роналду каби футболчилар менинг олдинга жиддий қадам ташлашим учун катта ёрдам беришади. Уларнинг катта тажрибаси бор ва мен улардан кўп нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиламан.

Трансферлар борасидаги миш-мишларга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Айрим паллаларда улар мени бироз ажаблантирди. Энг ажойиби - менинг ПСЖга ўтишим борасидаги хабар бўлди.

Мино билан гаплашганимда барчаси Миллатлар лигасидан кейин ҳал қилинишини айтди. Унга "Ювентус"га ўтишни истаётганимни айтганимдан кейин у ишларни бошлаб юборди. Аммо менинг трансферимда пуллар ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

Мино - менинг агентим. У ҳар доим мен ҳақимда қайғуради. Клубнинг таклифини қабул қилганимдан кейингина менга маошим ҳақида гапиришди", - деди Де Лигт.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика