20 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?
04 dec 16:31
News
20 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?
Германиялик мутахассис фаолияти давомида Эроннинг "Персеполис", Эрон ёшлар терма жамоаси, "Шахид Ганди", "Истиқлол", "Зоб Аҳан", "Алюминиум", Баҳрайннинг "Ал Аҳли", Малайзиянинг "Куала-Лумпур" каби жамоаларида бош мураббий ва ассистент лавозимларида ишлаган. Ўзбекистонда эса 2003 йил U-19 терма жамоаси, 2004-2005 йилларда миллий терма жамоада фаолият олиб борган.
Гёде охирги йилларда Вьетнам футбол федерациясида техник директор, "Вьеттел"да техник директор, бош мураббий, "Биньзиюнг" жамоасида техник директор сифатида меҳнат қилди. Гёде орадан 20 йил ўтиб яна Ўзбекистонга қайтмоқда ва бу сафар Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида Ислом Исмоиловга кўмаклашади.
Гёде 2021 йил ЎФА техник директорлигига ҳам номзод сифатида кўрсатилганди. Бироқ бу тайинлов амалга ошмай қолган.
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments
бу узбек футболига.навбатдаги.жинни.кадаммасми.Нимага.Исмолов Насафга.куйилмаяпти.Бердиев.Шарманда.килдию.юрт.шанини.охирги.уринда.Очлда.Узбекистон.клуби.Очлда.охирги
Команда.УФАни.кузи.фикри.кайокда