Latest news

07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  3 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  45

Превью: Лондонда фантастик жанридаги кино кўрамизми ёки немисча романтиками? News

Превью: Лондонда фантастик жанридаги кино кўрамизми ёки немисча романтиками?

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал доирасидаги жавоб учрашувларини мухлислар интиқлик билан кутишгани рост.

Бугун ниҳоят чорак финал йўлланмасини расман ҳал этадиган иккита жамоа номини билиб оламиз.

Мюнхендаги баҳсда "Бавария" бу тўқнашувдаги барча масалаларни ечиб қўйгандек кўринганди. Мадридда эса "Реал" ўзи учун керакли натижани қайд этганидан "қаймоқрангликлар"нинг қўнгиллари тўқ.
Лекин жавоб ўйинлари яқинлашгани сари "канонирлар" ишқибозлари ҳам, неаполиик футбол иҳлосмандлари ҳам кичик мўъжизага ишонишаётгандек. Уларда кичик бўлсада умид бор.


Дастлаб Лондонда бўладиган "Арсенал" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасидаги беллашув ҳақида тўхталамиз.
Карло Анчелотти жамоаси илк ўйинда ишончли ва йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштиришган. Шу боисдан ҳам улар Лондонга аъло кайфият ва ортиқча қўрқувларсиз ташриф айлашгани бор гап. Лекин жамоа бош мураббийи Анчелотти футболчилардан хотиржамликка берилиб кетиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини матбуот орқали ҳам бот-бот эслатмоқда. "Арсенал" агарда ўз тарихидаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказишни уддалай олса, ўша Мнхендаги учрашувдан кейинги янграган фикрлар ва тахминлар ўзинин оқламай қолиши мумкин. Арсен Венгер жамоасида бу ишни амалга ошириш учун 90 дақиқа вақт мавжуд. Ўта қийин масала. Лекин бу футбол ва ушбу спорт турида баъзан ғайри-оддий ва фантастик натижалар руй бериб туради. Ҳар ҳолда "Арсенал" мухлислари ва футболчилари шу умид ила бугунги тўқнашувга ўзларини тайёрлашмоқда. "Арсенал" аввало ўз имиджи, мухлислари ғурури учун ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Уларни олдиларида турган асосий вазифа ғалаба. Бу ғалаба уларни чорак финалга олиб чиқиш-чиқмаслиги бошқа масала.
Арсен Венгернинг таъкидлашича, "Арсенал"нинг биргина устунлиги бу уларнинг олдиларига ҳужум қилишдан ўзга чора йўқлигидир.
Ҳақиқатдан ҳам, "Арсенал" бугун ўз омадини фақат ҳужумда излашига тўғри келади. Футболчилар бугун жамоа шаънини муносиб ҳимоя этишлари даркор.

"Бавария" эса мавжуд устунликни сақлаб қолган ҳолда, ўз услубидан воз кечмасликка ва маҳоратларини ишга солиб Лондондан ҳам ғалаба билан қайтишга уриниб кўришади. Бу учрашувдаги натижа жамоанинг умумий кайфиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун ҳам "Бавария" мағлубиятдан қочишга, ғалабали одимни давом эттиришга ҳаракат қилиши тайин.

"Бавария"га бугун дисквалификация туфайли жамоа сардори Филип Лам ёрдам бера олмайди. Шунингдек, яқинда жароҳатидан фориғ бўлган Жером Боатенг ҳам Мюнхенда қолдирилган. Мануэль Нойерни учрашув олдидан кичик жароҳат безовта қилгани дунёнинг кетма-кет 4 карра энг яхши дарвозабони кечаги машғулотни ўтказиб юборган. Аммо Карло Анчелотти Нойер билан барчаси жойида ва у эртага майдонга тушади, деб айтиб ўтди. Агарда Нойер ўзини яхши ҳис этса, унда Лондондаги баҳсда жамоани сардорлик боғичи билан бошлаб тушади. Акс ҳолда Ульрайх дарвозани қўриқлайди.

"Арсенал"да Месут Ўзил учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек, Эльнени, Касорла ҳамда Мертесакер бугунги беллашувда жамоасига кўмаклаша олишмайди.

Бу тўқнашувда барча масала деярли ҳал этилганини таъкидладик. "Арсенал"га фантастик ўйин ва супер омад ёрдам бериши мумкин холос.
Биргина савол турибди, Лондонда фантастик жанридаги кино кўрамизми ёки ҳар доимгидек немисча романтиками? Буни тунда билиб оламиз.

Факт: "Арсенал" мўъжиза қайд эта олмаса, унда кетма-кет еттинчи маротаба ЕЧЛдаги юришини нимчорак финалда якунлашга мажбур бўлади.


Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал.

Жавоб учрашуви.


"Арсенал" - "Бавария"

"Эмирайтес" стадиони.

Бош ҳакам
: Анастасиос Сидиропоулос (Греция)

Дастлабки ўйин: (1:5)

"Арсенал" (тахминий таркиб): Оспина; Бельерин, Мустафи, Косьельни, Монреаль; Коклен, Джака; Окслейд-Чемберлен, Ивоби, Уолкотт; Санчес.
Ўйнамайди: Эзил (шамоллаган), Эльнени (тўпиқ), Касорла (тўпиқ), Мертесакер (тизза жароҳати)


"Бавария" (тахминий таркиб): Нойер; Рафинья, Мартинес, Алаба, Бернат; Киммих, Альканатара, Мюллер; Коста, Роббен; Левандовски.
Ўйнамайди: Лам (дисквалификация), Боатенг (ротация)


Бу ўйинга нисбатан интрига сақлаб турган беллашув Неаполда бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда Мадридда "Реал"дан 3:1 ҳисобидаги мағлубиятга учраган "Наполи" бугун "Сан Паоло"да "қаймоқрангликлар"дан қасд олишга уриниб кўради. Неаполда ҳар қандай рақибга етарлича муаммо туғдирадиган "Наполи"ни тўхтатиш "Реал"га қийин бўлиши табиий.
Таркиб, тажриба ҳамда футболчиларнинг маҳорати жиҳатидан мадридликлар устунликка эгалар. Аммо "Наполи"да ажойиб жамоа бор. Бу жамоада иқтидорли футболчилар, кучли ижрочилар етарлича топилади. "Наполи"нинг ҳужум учлиги бугун ўз тезлигидан фойдалана олса, "Реал" ҳимоячиларининг "радари"га тушиб қолмаса, унда "Сан Паоло"да неаполликлар байрам қилишлари ҳам мумкин.

Биринчи учрашувдан кейин чорак финалга йўл олиш имконияти албатта "Реал"да кўпроқ. "Наполи"нинг ягона муваффақияти бу уларнинг меҳмонда гол уришни уддасидан чиқишгани бўлди. Қолган вазифани энди ўз уйларида амалга оширишлари лозим бўлади. "Реал" эса бугун ҳимояга эътибор қаратган ҳолда, қарши ҳужумда ўз пайтини пойлайди. "Реал" бугун битта гол уришни уддаласа, унда "Наполи"га жуда қийин бўлади. Маурицио Сарри шогирдлари иккита тўп фарқи ва шунинг баробарида ўз дарвозалари даҳлсизлигини ҳам ўйлашларига тўғри келади. Акс ҳолда "Наполи"нинг вазифаси бирмунча қийинлашади. Бу учрашувда тезкор гол жуда муҳим аҳамият касб этади. Агарда "Наполи" ўз мухлислари қаршисида тезкор гол киритишга муваффақ бўлса, кейинчалик бу жамоага руҳий тарафлама ҳам катта ташаббус беради.

Айни пайтда "Наполи"нинг асосий қуроли бу ҳужум чизиғи бўлса, "Реал"даги энг ожиз нуқта бу ҳимоя. "Реал" ўтказилган охирги тўртта беллашувда ўз дарвозасидан (8та) саккизта гол қўйиб юборгани ҳам барчасини кўрсатиб турибди. "Реал"дек жамоа учун бу кўрсаткич албатта уятли ҳолат.
Зинедин Зидан ҳимоя марказида ҳар хил жуфтликлардан фойдаланиб кўрмоқда. Зидан сўнгги тўртта ўйинда уч хил жуфтликни ўйнатиб кўрди. Рамос - Пепе, Рамос - Начо, Рамос - Варан жуфтликлари навбатма-навбат алмашиб ўйнашди.
Бугун эса Зидан катта эҳтимол билан Рамос ҳама Пепени ҳимоя марказида ўйнатиши аниқ. Чунки Варанда жароҳат бор ва франциялик ҳимоячи учрашувда иштирок этолмайди.
"наполи"га қарши ўйин олдидан Зиданни кўпроқ йўлантираётган жиҳат бу сўзсиз ҳимоядаги бетартиблик ва жамоанинг кўп гол ўтказиб юбораётганлиги.

Зидан қўл остидаги "Реал"нинг энг катта муваффақиятидан бири бу жамоанинг ўзгача характерга эга эканлиги. "Реал" кўплаб ўйинларда мағлубиятга учраб туриб яунда иродали ғалабаларга кўп эришмоқда. Баъзида эса жуда қийин туюлган ўйинларнинг сўнгги дақиқаларидан мағлубиятдан қутилиб қолиш чораларини топишга эришмоқда. Бу ҳам омад ва жамоада характер мавжудлигидан далолат. Зидан ҳозирча жуда омадли мураббий эканлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. Тактик жиҳатдан эса бу мураббий анча ўсмоқда, шаклланиш даврида. Маурицио Сарри эса тактик тарафлама ўз ҳамкасбидан анча тажрибали ва малакали мураббий. Бугун Сарри Зиданга қандай сценарий тайёрлаб қўйганини бироздан сўнг билиб оламиз.

Маурицио Сарри айтганидек, "Реал" амалдаги Жаҳон чемпиони. "Наполи" мураббийининг таъкидлашича, жамоасининг мухлислари ҳам жаҳонда тенгсиз. Айнан жамоа ишқибозлари бугун футболчиларнинг кўзидаги оловни ёндиришга асосий сабабчи бўлишади.

Зидан эса Неаполда қандай мухлислик қилишларини жуда яхши билади. "Реал"нинг амалдаги бош мураббийи "Ювентус"даги футболчилик фаолияти орқали бу ердаги муҳитдан хабардор.


Жавоб учрашуви.

"Наполи" - "Реал"

"Сан Паоло" стадиони.

Бош ҳакам
:  Жунейт Чақир (Туркия).

Биринчи ўйин: (1:3)

"Наполи" (тахминий таркиб): Рейна; Хюсай, Кулибали, Альбиоль, Гулям; Зелиньски, Диавара, Гамшик; Кальехон, Мертенс, Инсинье.
Сўроқ остида: Аллан (бедро)

"Реал" (тахминий таркиб): Навас; Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело; Кроос, Каземиро, Модрич; Бейл, Бензема, Роналду.
Ўйнамайди: Варан (жароҳат), Коэнтрау (жароҳат)

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика