Latest news

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  3 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  6 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  40 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Яйпанга келган польшалик мураббий: "Ўзбекистон клубларини Польшага таклиф қилмоқчимиз" News

Яйпанга келган польшалик мураббий: "Ўзбекистон клубларини Польшага таклиф қилмоқчимиз"

Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Қўқон-1912" учрашуви давомида стадионда хорижлик мураббий, Польша футбол ассоциацияси вакили Богуслав Баниакка кўзимиз тушди.

Вазиятдан фойдаланган холда у билан қисқача интервью ташкилладик.

- Ўзбекистондаги таасуротлар қандай?

- Ман Ўзбекистонга келганимга 3 кун бўлди. Бизнинг биринчи манзилимиз Суперлига дебютанти "Турон" клуби бўлди. Бу жамоа менда жуда яхши таасурот қолдирмоқда. Биз ўзбек футболида бу қадар ўсиш бўлганини билмас эдик. "Турон" клуби раҳбарияти жуда ҳам тиришқоқлик билан ишлаётганликлари кўриниб турибди.

Ўйинга стадионларнинг тайёргарлиги худди Европа клубларига ўхшайди, ўша даражада.Клуб олдида юксак мақсадлар бор экан, бу жуда ҳам яхши. Кеча мен жамоа бош мураббийи билан суҳбатлашдим. "Турон"нинг жисмоний тайёргарлиги ҳам ёмон эмас. Айни дамда бу жамоада ҳамма нарса янги, жамоа янги, клубга ушбу чемпионат, яъни Суперлига ҳам янги. Жамоа учун бугун тарихий ўйин. Биринчи турда "дерби". Бу ҳам ўзига хос яна бир тарих.

- Қайси ўзбек футболчилари ҳақида эшитгансиз?

- Яхшибоев ва Бозоров.

- Элдор Шомуродовчи?

- Йўқ, ҳозир ёш футболчилар ичида бизда катта таасурот қолдирганлар Ойбек Бозоров, Жасур Яхшибоев, Хусниддин Алиқулов ва Дониёр Абдуманноповлар. Яна булар орасига ИброҳимҲалил Йўлдошевни ҳам қўшсак бўлади.

- Навбатдаги режалар қандай?

- "Олдиндаги режамизга асосан биз "Турон"дан кейин "Андижон" ва "Насаф" клублари иштирокидаги ўйинларга бормоқчимиз. Ўзбекистонга Польша футбол ассоциацияси раҳбари топшириғига асосан келдик.Мазкур ташрифимиз давомида ўзбек футболидаги ёш иқтидорларни аниқлаш ҳамда Ўзбекистон клубларини Польшага таклиф этиш ниятимиз бор" - дейди польшалик мураббий.

Маълумот учун, Богуслав Бониак Буркина Фасо терма жамоасида ҳам катта мураббий лавозимида ишлаган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика