Latest news

18:10"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  4 17:43Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  9 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  1 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  5 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  17 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  48

"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи ким бўлади? (Сўровнома якунлари) News

"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи ким бўлади? (Сўровнома якунлари)

Ҳозирда кўпчиликни Шота Арвеладзенинг ўрнини ким эгалллайди деган савол қизиқтираётгани бор гап.

Бу мавсум ҳам Ўзбекистон чемпионати ва Кубогини қўлга киритган грузиялик мураббий "Пахтакор" билан хайрлашишга қарор қилди. Эндиликда бўшаб қолган ўринни ким олади, шу кунларда кўпчиликни бу савол қизиқтираётгани бор гап. 

Телеграм каналимизга "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи ким бўлади?" мазмунида сўров қўйгандик ва вариантлар сифатида беш нафар мураббийни келтирганмиз. Қуйида сўровнома натижаларига тўхталиб ўтамиз.


 

12 мингдан зиёд ўқувчи қатнашган сўровда Питер Хюистра вариати энг кўп 38 фоиз овоз тўплади. Нидерландиялик мураббий балки шу пайтгача панада қолиб келгандир, бироқ Осиё чемпионлар лигасида Арвеладзеда коронавирус билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганида бу мураббий жамоани бошқариб, ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Кўриниб турибдики, Хюистра "Пахтакор"ни бошқара олиш салоҳиятига эга ва катта эҳтимол шу мутахассис расман тайинланса керак. 

Кейинги ўринни 18 % овоз билан Жасур Абдураимов эгаллади. Абдураимов янги мураббийлар штаби келгунига қадар жамоани бошқариб келаётганди. Клубда анча йиллардан бери фаолият юритиб келаётганини инобатга олсак, жамоанинг ютуқ ва камчиликларини жуда яхши билади, барча футболчиларни танийди ва балки у ҳам бош мураббий бўлиб қолиши мумкин. 

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"ни бошқарадими? Ким билсин. Бердиев варианти 17 фоиз овоз билан учинчи бўлди ва мураббий Қаршидан Тошкентга кўчиб келиши ҳам мумкин. Лекин масаланинг яна бир томони, "Насаф" ҳам келаси йил халқаро майдонларда ўйнайди. Шунда Бердиев "Пахтакор"га келадиган бўлса, "Насаф"ни ким бошқаради деган савол туғилади. Шу боис Рўзи аканинг Қаршидан келиши жуда қийин масала бўлса керак. 

Вариантлар орасида тахмин қилинган Миржалол Қосимов 14 % овоз тўплади. АГМК бош мураббийи бир пайтлари ўзи тўп тепган "Пахтакор"да ишлаши мумкинми? Агар шундай бўлса, бу ҳақиқий "бомба" бўлади. Европада кўп бор кўрамиз, мураббий ўзи футбол ўйнаган жамоада ишлашини. Мана масалан Рональд Куман ҳозирда "Барселона"ни бошқаряпти. Лекин бу ерда ҳам кичик муаммо бор. Гап шундаки, келаси йил АГМК ҳам халқаро майдонда ўйнайди. 

Сўровномадаги энг охирги номзод Самвел Бабаян варианти 13 фоиз овоз йиғди. Бабаян Хитойдаги фаолиятини тугатиб юртимизга қайтганидан хабарингиз бор. Унинг яқинда "Навбаҳор"ни қабул қилиб олиши кутилганди, бироқ нимадир бўлиб бу иш амалга ошмади. Бизнингча, Самвел Бабаяннинг "Пахтакор" бош мураббийи бўлиш эҳтимоли ниҳоятда кам бўлса керак.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика