Latest news

17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  0 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  4 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  9 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  5 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  5 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3

Олий лига. 2-тур учрашувлари “Спорт” ТВда кўрсатиладими? News

Олий лига. 2-тур учрашувлари “Спорт” ТВда кўрсатиладими?

Бу саволга жавобан “Ҳа” дейишимиз мумкин. Фақат қайси ўйинлар? Бу саволга эса қуйидагича жавоб топдик.
Бизга маълум бўлишича, “Спорт” телеканали 2-турдан ўрин олган еттита учрашувдан фақат иккитасини кўрсатади. Ва ҳар иккала ўйин ҳам душанба куни эфирга кетади.

Биринчиси, “Олмалиқ” – “Сўғдиёна” баҳси (24 март, соат 16:15). Иккинчиси, “Локомотив” – “Насаф” ўйини (24 март, соат 21:55). “Локомотив” иштирокидаги беллашув ҳам бошқа ўйинлар қатори эртага бўлиб ўтиши лозим эди, аммо ўйин душанбага кўчирилган. ТВ дастурда эса эртага 21:55дан бошлаб “Локомотив” – “Насаф” учрашуви намойиш этилади деб ёзилган, аммо ўйин эртага бўлиб ўтмаслигини инобатга олсак, ўрнига Англия чемпионатидан ўрин олган учрашув қўйилади.

Бу турда шунингдек, “Нефтчи” – “Пахтакор”, “Қизилқум” – “Андижон”, “Машъал” – “Бунёдкор”, “Динамо” – “Металлург”, “Бухоро” – “Навбаҳор” баҳслари ҳам ўтказилади, лекин айрим сабабларга кўра, бу ўйинлардан бирортаси “Спорт” ТВда эфирга кетмайди. Бизга маълум бўлишича, вилоятлардаги ўйинларнинг видеоёзуви анча сифатсиз бўлиб, “Спорт” ТВ талабларига жавоб бермаяпти. Натижада ўша ўйинлар фақат вилоят телевидениеси орқали намойиш этилмоқда, марказий каналда эса кўрсатилмаяпти.

Ўзбекистонда футбол ривожи учун ТЕЛЕВИДЕНИЕнинг тутган ўрни жуда катта ва муҳим. Қолаверса, ҳозирги шароитдан келиб чиқиб айтганда, умуман замонавий футболни ТВсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Олий лига тур ўйинларини газеталар, сайтлар ҳарқанча ёзишмасин, учрашувлар ТВ орқали намойиш этилмас экан, одамларнинг қизиқишини ошириб бўлмайди. Бунинг учун вилоятлардаги телевидение ҳам аллақачон замонавий тарзда ишлайдиган даражага чиқиши шарт. Яъни, ўйин вақтида бир ё иккита камера эмас, камида бешта камера ишлаши керак. Шундагина “Спорт” ТВ ҳам сифатли кадрга эга бўлади.

ОФК талабларига кўра, ҳар бир турнинг ҳеч бўлмаса иккита ўйини жонли эфирда намойиш этилиши керак. Қолган учрашувларни ёзув ҳолида узатса ҳам бўлади. Қачонки, шундай йўл тутилсагина ОФКнинг бизга бўлган эътибори ошади, бу эса чемпионлар лигасида ўринларимиз сони ошишига олиб келади. Ҳозир “Спорт” ТВ пойтахтдаги ҳамма ўйинларни анча сифатли ҳолатда намойиш этмоқда ва бу ўз навбатида мухлисларнинг олқишига сабаб бўмоқда. Лекин вилоят телевидениелари ҳамон уйқуда. Олий лигага бўлган эътиборни ошириш учун вилоятлардаги ТВ ходимлари профессионал тарзда ишламас экан, ҳозирги аҳвол билан бир нимага эришишимиз ниҳоятда мушкул.

Изоҳ
: Олий лиганинг 1-туридаги иккита ўйин (“Бунёдкор” – “Қизилқум” (тўғридан тўғри), “Олмалиқ” – “Металлург” (ёзиб олинган ҳолда) “Спорт” ТВ орқали намойиш этилди. Бу сафар ҳам иккита учрашув кўрсатилади.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика