Latest news

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

“Навбаҳор” матбуот хизмати: "Пахтакор” билан ўйинда айрим маданиятсизларнинг стадиондаги қилмишлари барчасидан ошиб тушди" News

“Навбаҳор” матбуот хизмати: "Пахтакор” билан ўйинда айрим маданиятсизларнинг стадиондаги қилмишлари барчасидан ошиб тушди"

Суперлига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Ўз навбатида ҳар икки томон футболчилари ҳам майдонда чиройли ўйин намойиш этиб беришди. Шу куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ чемпионлик учун курашаётган клубларнинг ўзаро қарама-қаршилигини бевосита томоша қилишни истаган мухлислар билан тўлиб тошди. Кескин ва муросасиз руҳда ўтган баҳсда ишқибозлар завқ олишди, десак хато бўлмайди. Лекин шоли курмаксиз бўлмаганидек, айрим маданиятсиз мухлисларнинг амалга оширган хатти-ҳаракатлари кўнгилларни хира қилди.

Барчага маълумки, жорий йилги мавсумда “Навбаҳор” жамоаси анча ишончли ўйинлар кўрсатиб келмоқда. Бу ҳол минглаб наманганлик мухлисларнинг кайфиятларига ижобий томондан таъсир қилмоқда, десак хато бўлмайди. Улар Намангандаги учрашувларда ўйингоҳни деярли ҳар бир турда тўлдиришмоқда. Бир қатор клублар уй учрашувлари учун киришни бепул қилиб қўйсада, ўйингоҳни тўлдира олмаётган бир паллада наманганликлар қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар, ўйингоҳга ошиқишлари ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Лекин айрим маданиятсиз мухлислар томонидан йўл қўйилаётган ҳолатлар мамлакатда энг яхши мухлислар номини олишга улгурган наманганликларга доғ бўлмоқда.

“Пахтакор” жамоасига  қарши кечган учрашувда айрим маданиятсизларнинг ўйингоҳдаги қилмишлари барчасидан ошиб тушди. Ҳакамнинг қароридан норози бўлган ишқибозларнинг хатти-ҳаракатларини оқлаб бўлмайди.

15 сентябрь куни Наманган вилоят футбол ассоциацияси, “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти, ходимлари ва мухлислар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда бўлиб ўтган ҳолат таҳлил қилинди. Тартибни бузган 27 нафар мухлис аниқланиб, уларга тегишли чоралар кўрилди. Яъни ўша ишқибозларни йил охирига қадар Намангандаги “Марказий” ўйингоҳга киришлари чекланди. Бу каби тезкор йиғилишлар олдинлари деярли бўлмаган. Бу каби ҳолат юзасини ўрганиб чиқиб, тегишли чоралар қўлланганлигини кўпчилик эслолмаса ҳам керак. Бир сўз билан айтганда, Наманган вилоят футбол ассоциацияси ва “Навбаҳор” футбол клуби тартиб-интизомга риоя қилмайдиган мухлислар билан жиддий тарзда шуғулланишни бошлади. Бу ҳол эса ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз. Ҳар ҳолда бундан буёғига ҳар қандай мухлис ҳам ўйин пайтида тартибга бўйсунишга ҳаракат қилади. Умуман олганда юқори ўринлар учун курашаётган “Навбаҳор” клубга моддий томондан зарар келтирадиган тартибсиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига қараб қолган эмас. Маданиятсизлигини намойиш қилган 27 нафар ишқибознинг ўрнини ҳар қандай вазиятда футболни яхши тушуна оладиган ва вазиятларга холис баҳо бера оладиган ундан кўпроқ мухлис эгаллаши мумкин. Шундай экан, “Навбаҳор” футбол клуби Наманган халқи номига доғ туширадиган мухлисларга қарши аёвсиз тарзда курашишга бел боғлаган.

Куни-кеча ПФЛ томонидан “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувда рўй берган ҳолат юзасидан “Навбаҳор” футбол клуби 25 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. Айни пайтда кўпчиликни “Чемпионлик учун курашда “Пахтакор” ва “Локомотив” каби гранд клубларга қаршилик кўрсатиб, чемпионатга кескинлик ҳамда шиддат киритаётган “Навбаҳор” жамоасини жаримага лойиқмиди?” - деган савол қийнамоқда.

Хулоса эса ўзингиздан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика