Latest news

16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  0 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  5 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  0 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  5 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  2 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  8 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  1 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  2 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0

“Насаф” ПФКда болалар учун футбол байрами ташкил этилди News

“Насаф” ПФКда болалар учун футбол байрами ташкил этилди

Tags :  Насаф
Бугун юртимизда - 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда. Бугун болажонларимиз ҳар қачонгидан ардоқда ва эътиборда.

Шунингдек айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!" шиори остида махсус ҳафталик ҳам бўлиб ўтмоқда.

1 июнь куни болажонлар учун байрам ташкил қилиб бериш, “Насаф” ПФКнинг ҳам анъанасига айланиб қолган.

Бугун ҳам шундай бўлди. “Насаф” ПФК қошидаги футбол мактаби майдонларида болажаонлар учун футбол байрами ташкил этилди. Бу байрамда 2005 йилда туғилган болалардан тортиб, 2011 йилгача туғилган болалардан тузилган 56та  жамоа иштирок этди, футбол байрамида жами 852 нафардан ошиқ болажонлар майдонларда тўп тепишди. Футбол байрамида ҳаттоки вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ташқари, қўшни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон ва Шўрчи туманларидан ҳам жажжи футболчилар ташриф буюришди.


Болажонлар футбол байрами давомида реконструкция қилинаётган “Марказий” стадионни, “Насаф” футбол мактабини ҳам томоша қилишди. Болажонлар билан “Насаф” клубининг футболчилари  ўртасида учрашув ва суҳбатлар ҳам ташкил этилди. Улар бундан жуда хурсанд ва мамнун бўлишди. Шунингдек футбол байрами қатнашчиларига эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Бугунги футбол байрамида клубимиз бош менеджери Шамил Самгулович Ярулиннинг ўзи бош-қош бўлди.

Қуйида ана шу тадбирдан олинган фотосуратларни томоша қилинг.


Бугунги тадбирнинг ташкилотчиларидан бири – “Насаф” ПФК футбол мактабининг директори Сергей Петрович Кучеренкони суҳбатга тортдик.

-Болаларга эътибор берган, уларга меҳрини берган халқ ҳеч қачон кам бўлмайди. Болалар бизнинг келажагимиз. Бугун биз ҳам азиз болажонларимиз учун футбол байрами ташкил қилдик. Бу клубимизнинг анънасига айланиб қолган. Ҳар йили бундай тадбирларни ташкил этиб келамиз. Мақсадимиз болажаонларимизни хурсанд қилиш билан биргаликда, уларни спортнинг футбол турига бўлган қизиқишини ҳам ортиришдир. Бугун уларнинг юзидаги қувонч ва ҳаяжонни кўриб, ўзимиз тўлқинланиб кетдик. Уларни хурсанд қила олганимиздан, ўзимиз ҳам бахтиёрмиз, - дейди Сергей Петрович.

 

Футбол байрамида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритишди.

2005 йилда туғилганлар, 16та жамоа

1-ўрин. Жарқўрғон

2-ўрин. Шўрчи

3-ўрин. Бешкент

 

2004 йилда туғилганлар, 12та жамоа

1-ўрин. “Насаф-1”

2-ўрин. Қарши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби

3-ўрин. “Насаф-2”

 

2006-2007 йилда туғилганлар, 24та жамоа

1-ўрин. Косон

2-ўрин. Шахрисабз – 1

3-ўрин. Шахрисабз – 2

 

2010-2011 йилда туғилганлар. 4та жамоа

1-ўрин. “Насаф-1”

2-ўрин. “Насаф-2”

3-ўрин. “Насаф-2”

 

Ғолиб жамоалар кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика