Latest news

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  115 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" футболчиларига мотивация берди News

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" футболчиларига мотивация берди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида 7 июль куни сафарда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади.

Жамоа аъзолари мазкур баҳсга тайёргарлик доирасидаги сўнгги тайёргарликни бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ майдонида олиб боришди.

“Лочинлар” машғулот ўтказишаётган пайтда ўйингоҳга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров ва “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов ташриф буюриб, машғулотни кузатишди ҳамда майдон чимини кўздан кечиришди.

Машғулот якунига етгач, Хайрулло Бозоров жамоа аъзолари билан майдоннинг ўзида кичик йиғилиш ўтказиб, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлиганинг рестартдан кейинги баҳсларини муваффақиятли тарзда ўтказаётганлиги, футболчилар шундай руҳда ўйнашда давом этишлари лозимлиги, жамоа жорий мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятини ишга солиши, “Навбаҳор” учун барча шароитларни яратиб беришини таъкидлаб, “лочинлар”га “Бунёдкор”га қарши кечадиган ўйинда ҳам омад ёр бўлиши, Наманганга ғалаба билан қайтишларини тилади.

Ўз навбатида “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар жамоага яратилаётган шароитлар учун Хайрулло Бозоровга ўз миннатдорчиликларини билдириб, “Бунёдкор” билан бўладиган баҳсда зафар қучиш, шунингдек, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятларини ишга солишларини айтишди.
 

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика