Latest news

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  96 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  12

Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари News

Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари

15 сентябрь куни Элит Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи мавсумига старт берилди.

Биласиз, ушбу мусобақа жамоаларни Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлган ҳолда ўтказилмоқда ва ҳар бир минтақада 12тадан клуб иштирок этяпти. Дастлаб 1-турда қайд этилган натижалар билан таништириб ўтсак.

"Шаржа" - "Ал Гарафа" 4:3
Голлар
: Манаж 60, 90+1, Камара 62, Коронадо 90+10 - Браҳими 33 (пен.), Хоселу 45+4, 73 (пен.)
15.09.2025. Шаржа, "Шаржа" стадиони. 1,214 томошабин
Бош ҳакам: Мажид Ал Шамрани (Саудия Арабистони)

"Ал Ваҳда" - "Ал Иттиҳод" 2:1
Голлар:
Кайо 62, Пимента 90+8 - Бергвийн 21
15.09.2025. Абу Даби, "Ал Наҳян" стадиони. 12,131 томошабин
Бош ҳакам: Салман Аҳмад Фалаҳи (Қатар).

"Ал Аҳли" - "Насаф" 4:2
Голлар:
Энзо Мийо 65, 68, Маҳрез 90+4, Муҳаммад Сулаймон 90+15 - Ҳусайн Норчаев 34, 41.
15.09.2025. Жидда, "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 20,666 томошабин
Бош ҳакам: Рйо Танимото (Япония)

"Ал Шорта" - "Ал Садд" 1:1
Голлар:
Доминик Менди 28 - Ҳассан Ал Ҳайдос 62
15.09.2025. Бағдод, "Ал Завра" стадиони. 16,117 томошабин
Бош ҳакам: Қасим Матар Ал Ҳатми (Уммон)

"Шабаб Ал Аҳли" - "Трактор" 1:1
Голлар:
Гильерма Бала 65 - Томислав Штркалж 14
16.09.2025. Дубай, "Рашид" стадиони. 3,010 томошабин
Бош ҳакам: Ма Нинг (Хитой)

"Ал Ҳилол" - "Ал Дуҳайл" 2:1
Голлар
: Дарвин Нуньес 57, Тео Эрнандес 67 - Адил Боулбина 37
16.09.2025. Ар Риёд. "Кингдом Арена". 18,802 томошабин
Бош ҳакам: Шон Эванс (Австралия).




Демак, 1-турнинг 6та ўйинидан иккитасида дуранг қайд этилди ва 4та беллашувда мезбонлар зафар қучди. Илк турда меҳмон жамоадан ҳеч ким ғалаба қозона олмади. Бундан ташқари, биринчи турда дарвозаларга жами 23та тўп киритилди. Қувонарлиси, "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ўз ҳисобига дубл ёзиб қўйди.

Мусобақа регламентига кўра, 12та клубнинг барча натижалари битта жадвалда ҳисоблаб борилади ва якунда кучли 8та жамоа кейинги босқичга йўл олади. 2-тур учрашувлари 29-30 сентябрь куни бўлиб ўтади. "Насаф" 29 сентябрда ўз майдонида Саудияниннг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол"ни қабул қилади.

Маълумот учун, "Ал Ҳилол" дастлабки турни қуйидаги таркибда ўтказди: 37 Яссин Буну, 87 Ҳассан Ал Тамбакти, 8 Рубен Невеш, 19 Тео Эрнандес, 20 Жоао Кансело, 16 Носир Ал Довсари, 22 Сергей Милинкович Савич, 4 Юсуф Акчичек, 29 Салим Ал Довсари, 9 Маркос Леонардо, 10 Мальком. Захирадан тушганлар: 88 Ҳамад Ал Ями, 7 Дарвин Нуньес, 11 Кайо Сезар, 28 Моҳамед Канно, 78 Али Лажами.




2-тур жуфтликлари

29.09.2025. "Насаф" - "Ал Ҳилол"
29.09.2025. "Ал Гарафа" - "Ал Шорта"
29.09.2025. "Трактор" - "Ал Ваҳда"
29.09.2025. "Ал Дуҳайл" - "Ал Аҳли"
30.09.2025. "Ал Садд" - "Шаржа"
30.09.2025. "Ал Иттиҳод" - "Шабаб Ал Аҳли"


Х.Холиқов

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика