"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас" дарвозабонига даъвогарлик қилади
23 dec 2019 22:52
News
"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас" дарвозабонига даъвогарлик қилади
Гуаита "шаҳарликлар"нинг иккинчи дарвозабонига айланиши мумкин.
"Кристал Пэлас" дарвозабони Висенте Гуаита январь ойида жамоани тарк этиши мумкин. 32 ёшли испаниялик футболчи "Манчестер Сити"нинг иккинчи дарвозабонига айланиши тахмин қилинмоқда. Чунки ҳозир бу вазифани бажариб турган Клаудио Браво Чилига қайтишга қарор қилган.
Жанубий Лондон клуби Гуаита қишда жамоани тарк этишига қарши, жамоа раҳбарияти дарвозабон билан шартномани узайтиришга уринмоқда.
Маълумот учун, жорий мавсум АПЛнинг 16 ўйинида майдонга тушган Висенте Гуаита 4 учрашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments