Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  8 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

«Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади News

«Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубок соҳиби «Локомотив» ПФК яқинда икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади.

Кот-д’ Ивуар мамлакати фуқароси ҳисобланган ҳимоячи Муҳаммад Коне билан ҳужумчи Гнохоре Кризо бундан буён «темирйўлчи»га айланишди. Иккала футболчи ҳам тиббий кўрикдан муваққиятли ўтди, шунингдек уларнинг ўйини мураббийлар штабига ҳам маъқул келди.

Маълумки, бу футболчилар декабрь ойининг охирларида жамоамиз йиғинига келиб қўшилганди. «Олмалиқ»қа қарши кечган ўртоқлик ўйинида иккала легионер ҳам майдонга тушиб, Моҳамед Коне ҳимоя марказида ишончли ўйин кўрсатган бўлса, ҳужумчи Кризо иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Янги йилдан кейинги машғулотларда ҳам футболчилар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Улар ҳам характер, ҳам ўйин томонлама ҳам жамоамизга тўлиқ мос келишди ва натижада клуб раҳбарияти шартнома имзолашни лозим топди.

Маълумот учун, марказий ҳимоячи Муҳаммад Коне 1993 йилнинг 12 декабрида туғилган. Фуқаролиги: Кот-д’ Ивуар. Коне ҳимояда ўз вақтида жой танлай олади, шунингдек бош ва гавда билан ўйнаши ҳам жойида. У 2015-2016 йилги мавсумни Молдованинг «Олимпия» клуби сафида ўтказиб, 25та учрашувда майдонга тушган. 2016 йилги мавсумнинг қолган қисмида Кипрнинг «Кармиотисса» клуби шарафини ҳимоя қилиб, 14та учрашувда иштирок этган. Муҳаммад Коне Кот-д’ Ивуар терма жамоасига номзод футболчилардан бири ҳисобланади.

19 ёшли ҳужумчи Гнохоре Кризо эса 1997 йилнинг 20 июнида туғилган. Фуқаролиги: Кот-д’ Ивуар. Кризо ҳужумда секин кўрингани билан голли вазиятларни тез ўқий олади. Энг муҳими у ҳали анча ёш. Шуни айтиш керак, Кризо ўз вақтида Миланнинг «Интер» клуби академиясида ҳам сабоқ олган. Жамоанинг бир қатор йиғинлари ва учрашувларида иштирок этган. Маълумот учун, африкалик ёш ҳужумчи 2016 йилнинг биринчи даврасини Беларуснинг «Слутск» клубида ўтказган. Иккинчи даврада эса Молдованинг «Саксан» жамоаси таркибига бориб қўшилган. Гнохоре Кризо Кот-д’ Ивуар ёшлар терма жамоасига номзод футболчилардан бири ва бир неча бор термага таклиф этилган.



Футбол мухлислари яхши билишади, Кот-д’ Ивуар футбол мамлакати ҳисобланади, У ердан Дидье Дрогба, Аруна Коне, Яя Туре, Коло Туре, Сейду Думбия, Жервиньо, Саломон Калу, Эммануэль Эбуэ, Артур Бока сингари бир қатор машҳурлар етишиб чиққан. Ўйлаймизки, «Локомотив»га таклиф этилган икки легионер ҳам янги мавсум мобайнида ўзларини кўрсата олишади ва жамоамизга совринларни ютишда кўп бор ёрдам беришади.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика