Latest news

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  3 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

"Локомотив" "Пахтакор"дан ўн очкога ўзиб кетди News

"Локомотив" "Пахтакор"дан ўн очкога ўзиб кетди

Олий лиганинг навбатдаги турида "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борган "Локомотив" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол якунда "Локо"га навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Локомотив" ҳисобидаги очколар сони 25тага етди ва амалдаги чемпион "Пахтакор"дан 10 очкога ўзиб кетди. Негаки "Пахтакор" ҳисобида 15 очко мавжуд.

"Локомотив" бу йил ҳисобидан ҳозирча ўз майдонида (олий лигада) тўртта учрашув ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди. "Нефтчи" (4:0), "Машъал" (3:1), "Олмалиқ" (4:0) ва "Пахтакор" (1:0). Мана шу тўрт беллашувда "темирйўлчилар" 12та гол уриб, ўз дарвозаларидан атиги битта тўп ўтказиб юборишди.

"Пахтакор" эса кеча сафарда тўртинчи ўйинини ўтказди. Жамоа сафарда ҳозирча ғалаба нашидасини сургани йўқ. "Пахтакор" ҳисобида икки дуранг ва икки мағлубият бор. Бундан ташқари, "Пахтакор" сафарда кечган "Бухоро", "Бунёдкор" ва "Локомотив" билан бўлган ўйинларда тўп кирита олмади.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика