Latest news

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  47 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

“Локомотив” аъзолари футбол фахрийлари имзолаган резолюцияга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган News

“Локомотив” аъзолари футбол фахрийлари имзолаган резолюцияга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган

7 сентябрь куни Radisson BLU Hotel Tashkent меҳмонхонасида “Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси” конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда 2017 йилнинг 10 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3196 рақамли “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу конференцияда мамлакатимизда спорт, хусусан, футболни ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилиши лозим экани, Ўзбекистон Футбол Федерацияси иш тизимини ўзгартириш ҳамда ислоҳ этиш борасида қандай ишлар амалга оширилиши лозим экани гапириб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, конференция якунида унда қатнашган бир қатор футбол фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Давлат маслаҳатчиси Ахмадхўжа Юнусходжаев, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Алишер Султонов номига резолюция юборишди. Резолюцияда конференция иштирокчиларининг мамлакатимизда футболни ислоҳ этиш борасидаги таклифлари баён этилган.

Қайд этиш жоизки, Anhor.uz  сайтида резолюция имзолаган фахрийлар номи маълум қилинди. Унда резолюцияга имзо чекиш пайтида конференцияда иштирок этганлик тўғрисидаги қоғозга қўл қўйяпман, деб ўйлаган “Локомотив” жамоаси мураббийлари – Андрей Микляев, Андрей Фёдоров ҳамда “Локомотив” футбол клуби ўйинчиси – Тимур Кападзеларнинг номлари ҳам зикр этилган.

Кенг оммага маълум қилмоқчимизки, жамоамиз номидан ушбу конференцияга таклиф этилган 2 нафар мураббий ҳамда бир нафар футболчи ташкилотчиларнинг таклифини рад этмаслик учун ҳам унда иштирок этишди. Бироқ улар конференция якунида резолюция имзоланишидан бутунлай бехабар бўлишган ҳамда унга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган.


Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика