Latest news

18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  25 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9

"Реал" ўзи учун қийин бошланган учрашув тақдирини ўз фойдасига ҳал қила олди News

"Реал" ўзи учун қийин бошланган учрашув тақдирини ўз фойдасига ҳал қила олди

Мазкур учрашув ҳам якунланди.

Реал Мадрид – Реал Сосьедад

24 ноябрь, 01.00, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар:

0:1 – 2 Виллиан Жозе, 1:1 – 37 Бензема, 2:1 – 47 Вальверде, 3:1 – 74 Модрич.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Менди, Рамос, Вальверде (Кроос, 76), Каземиро, Родриго (Бэйл, 67), Модрич (Иско, 83), Азар, Бензема.

Реал Сосьедад – Ремиро, Элустондо, Льоренте, Монреаль, Сальдуа, Мерино, Эдегор, Порту (Янузай, 73), Субельдия, Ойарсабаль (Исак, 80), Виллиан Жозе.

Огоғлантиришлар:

Рамос (52), Сальдуа (84).

Real Madrid

Karim Benzema - 37', Federico Valverde - 47', Luka Modric - 74'

LaLiga . Round 14

24/11/2019, 01:00

1
:
3
Finished

Real Sociedad

Willian Jose - 2'

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 67362 spectators

Referee: Jesus Gil

45'
90'
37'  Karim Benzema
37'  Luka Modric
47'  Federico Valverde
47'  Luka Modric
52'  Sergio Ramos
67'  Rodrygo (Gareth Bale)
74'  Luka Modric
74'  Karim Benzema
76'  Federico Valverde (Toni Kroos)
83'  Luka Modric (Isco)
2'  Willian Jose
73'  Cristian Portu (Adnan Januzaj)
80'  Mikel Oyarzabal (Alexander Isak)
84'  Joseba Zaldua


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



- Учрашув ниҳоясига етди. Очколари сонини 28 тага етказиб олган "Реал Мадрид" клуби футболчилари мусобақа жадвалида "Барселона" билан қўшҳокимятчилик қилишда давом этадилар.

90+1. "Реал" қўштимча дақиқаларни ҳам фаол ўтказмоқда.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90.Гарет Бэйлнинг қанотдаги фаоллиги, дарвоза томон яқинлашиб бориб, зарба берди ёки тўпни узатди, аммо дарвоза чизиғи устида тўп йўналишини ўзгартирадиган ҳеч ким топилмади.

83. Ўзгариш. Ҳисобни йириклаштирган Модрич ўрнига Иско ўйинни давом эттиради.

82. Рамос яна бир бор хатога йўл қўйди, аммо рақиблар бундан унумли фойдалана билишмади.

79. Заҳирадан майдонга туширилган Бэйл фаоллик кўрсатмоқда.

76. Ўзгариш. Вальверде ўрнига Кроос ўйинга қўшилди.

74.Гоооооооооллллл! Лука Модрич! Гарет Бэйл қанотдан узатган тўпни Бензема боши билан орқароқда турган Модричга етказиб берди. Луканинг чап оёғи ва бууууумм!

73.Ўзгариш. Меҳмонлар таркибида Аднан Янузай майдонга туширилди. У 7-рақамдаги Портуни алмаштирди.

70. "Реал Сосьедад" футболчилари ҳимояда барқарор ўйнашни бошлаб юборишди.

66. Ўзгариш. Кутилганидек, Родриго ўрнига Гарет Бэйл майдонга туширилди.

61. Эдегорда қулай имконият пайдо бўлганди. Рақиб жарима майдонида қулай позициядан берган зарбаси Куртуага қийинчилик туғдирмади.

53, Бэйл майдон ташқарисида чигалёзди машқларини бошлаб юборди. Эҳтимол, у майдонга тушар.

48.Гоооооооооооллллл! Лука Модрич етказиб берган тўпни Федерико Вальверде рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Тўп йўл-йўлакай меҳмонларнинг 10-рақамдаги футболчиси Ойарсабалга тегиб, дарвоза тўридан ўрин эгаллади.

46.учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди.

- Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб - 1:1. Иккинчи бўлимда шиддатли футбол кутиб қоламиз. Сиз биринчи бўлимдан қандай таассуротлар олдингиз?

45. Учрашувга бир дақиқа қўшиб берилди.

41. "Реал" уйғонди, ўзига келди ва рақибни қийнашни бошлаб юборди.

39. Бу Бенземанинг Ла Лигадаги ўнинчи голи.

37. Гоооооооооолллл! Карим Бензема ҳисобни тенглаштирди. Лука Модрич жарима зарбасидан етказиб берган тўпни франйиялик ҳужумчи дарвозага йўллади.

33. "Реал"нинг ўнг қаноти жуда фаол. Родриго ва Карвахал томонидан жарима майдонига амалга оширилаётган узатмаларнинг барчаси бесамар кетмоқда.

28. Мартин Эдегор ижросидаги яна бир хавли зарба, бу сафар ҳам Куртуа тўпни қайтариб юборди.

26. Эден Азар ижросидаги зарба тўғри дарвозабон турган нуқтага йўлланди.

25. Варан ўзига хос бўлмаган тарзда бир нечта техник элементлар намойиш қилди. Бу мухлисларга ёқди.

24. Начо Монреал билан тўқнашиб кетган Родриго майдонга қулади.

22. "Қироллик клуби" бугун ўзига ўхшамаяпти.

19. "Сосьедад" сафида фаоллиги билан ажралиб турган Ойарсабаль майдонга қулади. Унинг аҳволига ҳеч бир эркак ҳавас қилмаса керак.

17. Мендининг узоқ масофадан йўллаган жуда ҳам хавфли зарбасини Ремиро бартараф этишни уддалади.

15. Меҳмонлардан яна бир хавфли ҳужум. Мигел Ойарсабаль чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпни палапартишликдан сўнг "Сосьедад" ҳужумчиси Виллиан Жозе дарвозага йўллади. Куртуа - қаҳрамон!

14. "Реал" майдон марказида устунликни қўлга олиш учун жиддий ҳаракатларни бошлади.

10. Майдон марказида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор жуда фаол ўйин намойиш қилмоқда.

8. Хавфли ҳужум. Карим Бенземадан тўпни қабул қилиб олган Азар жарима майдончасига бостириб кириб, чап оёқда зарба берди. Ўткир бурчак остидан берилган зарба ноаниқ.

5. "Реал" ҳимоячилари дастлабки дақиқаларда сусткашликка йўл қўймоқдалар.

2. Гоооооооооллллл! Учрашувнинг иккинчи дақиқасида ҳисоб очилди. Серхио Рамоснинг хатоси мезбонларга қимматга тушди. Гол муаллифи тўққизинчи рақамдаги Виллиан Жозе!

- Учрашув бошланди. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди.

Мадриднинг "Реал" клуби сафидаги Родриго ва рақиб жамоасидан Эдегорларга ўчрашув давомида алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро ҳар икки футболчига "Қаймоқранглилар"нинг келажаги сифатида қаралмоқда.

- Ассалому алайкум, Championat.asia сайтининг ҳурматли кузатувчилари! Бир неча дақиқалардан кейин старт оладиган "Реал Мадрид" ва "Реал Сосьедад" клублари иштирокидаги баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, ўйин ҳақидаги барча фикр ва мулоҳазаларингизни мазкур саҳифага ёзиб қолдиринг.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика