Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  61 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Жамшид Бекмуродов: “Қизилқум”нинг ҳар бир ғалабаси биз учун ўзига хос байрам” News

Жамшид Бекмуродов: “Қизилқум”нинг ҳар бир ғалабаси биз учун ўзига хос байрам”

Tags :  Қизилқум
Олий лига ўн иккинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Навбаҳор” жамоалари (1:0) ўйини якунлангач, ғалабадан кўпроқ навоийлик мухлислар хурсанд бўлишди.
“Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби фаолларидан бири Жамшид Бекмуродов ўзининг ўйин ҳақидаги таассуротларини билдириб ўтди.

— Шу кунларда Америкада “Америка кубоги”, Францияда Европа чемпионати учрашувлари қизғин давом этаётган бўлса-да, улардан воз кечиб “Қизилқум” ўйинини томоша қилдик, — дейди Жамшид Бекмуродов. — Йигитларимизга катта раҳмат! Бугун улар ўзларининг чиройли ўйини билан биз мухлисларни хурсанд қилишди. “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказган вақтимиз зое кетмади. Севимли жамоамизнинг ҳар бир ғалабаси биз учун ўзига хос байрамга айланади.

Ўз навбатида “Қизилқум”га қарши муносиб ўйнаган “Навбаҳор” футболчиларига ҳам раҳмат айтамиз. Бундай шиддатли ва ҳужумкор ўйинлар биз мухлисларга зав-шавқ улашади. Ана шундай ўйинлар кўп бўлишини, уларда “Қизилқум” жамоаси ўз ишқибозларини хурсанд қилиб юришини истаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика