Latest news

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди News

УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди

Tags :  УЕФА
УЕФА "Барселона" ва "Милан"га Ла Лига ҳамда Серия А ўйинларини чет элда ўтказишга рухсат берди.

Бундан аввал Ла Лига "Вильярреал" – "Барселона" учрашувини АҚШда, Майами шаҳрида ўтказиш учун УЕФАдан рухсат сўраган, Серия А эса "Милан" – "Комо" баҳсини Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказиш имкониятини сўраган эди.


Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (УЕФА) Испания ва Италия чемпионатларининг мазкур ўйинларини истисно тариқасида чет элда ўтказишга рухсат берди, аммо миллий лигалар ўйинлари мамлакат ичида бўлиши кераклигини таъкидлади.

"УЕФА бугун яна бир бор миллий лигалар ўйинларини ўз мамлакатларидан ташқарида ўтказиш ғоясига кескин қарши эканини билдирди.

Ўтган ой Тиранада бўлиб ўтган Ижроия қўмитаси йиғилиши ортидан УЕФА Испания ва Италия миллий ассоциацияларидан келиб тушган сўровларни ҳисобга олган ҳолда бу ишнинг оқибатларини баҳолаш учун қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказди.

Ушбу маслаҳатлар мухлислар, бошқа лигалар, клублар, футболчилар ва европалик институтлар томонидан миллий лигалар ўйинларини чет элга кўчириш ғоясига нисбатан қўллаб-қувватлаш йўқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Шу билан бирга, ФИФАнинг бу борадаги меъёрий базаси ҳозирча қайта кўриб чиқилаётган бўлса-да, аниқ ва батафсил эмаслиги туфайли, УЕФА Ижроия қўмитаси бу икки сўровни истисно тариқасида маъқуллади.

УЕФА келгусидаги ФИФА ишларида фаол иштирок этади ва ички мусобақалар яхлитлигини, шунингдек, клублар, уларнинг мухлислари ва маҳаллий жамоалар ўртасидаги яқин алоқаларни сақлаб қолишни таъминлайди", – дейилади УЕФА баёнотида.

Rating:    

Comments

   
07 oct 09:53:48
ZJI ACM
Ğalatimasmi chetda õtkazishni keskin tanqid qilarkanu ikkita õyinga mayli ruxsat desa
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика