Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  6 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  7 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  6 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

"Ҳаёт – улуғ неъмат, битта оёғингиз бўлмаса ҳам..." News

"Ҳаёт – улуғ неъмат, битта оёғингиз бўлмаса ҳам..."

Уругвайлик ҳужумчи Дарио Сильванинг ачинарли ҳаёти ҳақида.

Эҳтимол, сиз уни А Сериядаги ўйинлари билан ёдга олмассиз: Сильва Испания (“Эспаньол”, “Малага”, “Севилья”) ва Англияда (“Портсмут”) ўйнаган, 2002 йилги Жаҳон Чемпионатида Уругвай термаси таркибида ҳаракат қилган. Шунингдек, “Дарионинг оёғини кесиб ташлашди” фожеаси билан ҳам кўпчиликка танилган...

У 1995 йил “Кальяри”га келган. Жованни Трапаттонининг ёнига уч марта Уругвай чемпионатининг энг яхши бомбардирини олиб келишган. Аммо аввалига Сильванинг Италиядаги ишлари бироз ўнгидан келмади. У биринчи мавсумни тўртта, иккинчисини эса 3та гол билан якунлади. “Кальяри” эса элитадан тушиб кетди. Бироқ шунда ҳам тиффозилар Дариони жуда яхши кўришарди. Сильва уларнинг ишончини оқлаш мақсадида шериги Муцци билан биргаликда қаторасига 30та гол урди ва жамоани яна А Серияга қайтаришга муваффақ бўлди.

“У шунчалик тез ҳаракат қилардики, баъзида нималар қилганини тушуниб улгурмасдим”, – дейди Муцци (“Кальяри”дан кейин “Удинезе”, “Лацио”ва “Торино” сафида тўп тепган ўйинчи). – “Ҳимоячилар учун бу юқори даража эди. Сильванинг техникаси ўзгача бўлмаса-да, ўйин учун борини берар ҳамда юқорига сакраб ажойиб гол урарди. Мен бундай координацияга эга ўйинчиларни жуда кам учратганман. У боши билан ўйнашини кўрсангиз... Тўғриси, буни сўз билан таърифлаб беролмайман. Худди баскетболчи Леброндек юқорига сакрай оларди. Ҳа, баъзида элементар нарсаларни тушунмасди. Лекин унинг голларини томоша қилсангиз, ақлдан озиб ёқангизни тишлаб қолардингиз”.

“Биз қалин дўстлармиз. У ажойиб, қувноқ ва ҳазилкаш йигит. Дарио билан ҳар бир ғалабали ўйиндан кейин пиво ичиш анъанага айланганди. Дўстим ҳалокатга учраганини эшитган заҳотим, унга қўнғироқ қилдим. У эса мени тинчлантиришга тушди: “Робби, ҳавотир олма, аҳволим яхши. Мен бир оёғим билан ҳам гол ура оламан...”


2006 йил сентябрда Сильва автоҳалокатга учради – у руль назоратини йўқотиб, машинадан отилиб чиқиб кетган. Ўнг оёғининг бир нечта суяклари майдаланиб кетган ва шунинг учун жарроҳлар унинг оёғини тиззасигача кесиб ташлашга мажбур бўлишган. “Буни менга айтишганида яшагим келмай қолди. Аммо кейин ўйлаб қолдим: агар мен бўлмасам ота-онам, яқинларимнинг аҳволи нима кечади...?”, – дейди Дарио.

2007 йил Сильва ясама оёқ (протез) билан юра бошлади. Аҳволи анча яхшиланган ўйинчи 2008 йил декабрь ойида MLS клубларидан бири "Торонто" билан музокара ўтказаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Аммо шартнома тўлиқ амалга ошмаган. Бунинг аниқ сабаби маълум эмас. 2009 йил эса у майдонга тушди ҳамда Уругвай ва Аргентина фахрийлари иштирокидаги учрашувда 2та гол уришга муваффақ бўлди. 

“Ҳаёт бир бор берилади, унинг қадрига етиб яшаш керак. Мен буни тушуниб етдим. Мендан аҳволимни сўраш учун кумирим — Марадона ҳам қўнғироқ қилганди. Бундан бошим осмонга етган. Энг аламлиси — ҳаёт кечиришим учун пул топишимда асосий вазифани бажарадиган танам аъзоси — оёғимдан айрилганим бўлди. Лекин шифокорлар тўғри қилишган экан. Акс ҳолда, ҳаётдан кўз юмишим мумкин эди. Операция жараёни 3,5 соат давом этган. Энг асосийси – олға интилиш учун ўзингизда куч топа олиш. Ҳаёт – улуғ неъмат, битта оёғингиз бўлмаса ҳам...”


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика