Latest news

16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  3 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  14 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Ушбу қарама-қаршиликда фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  11

Ҳамиджон Актамов кетма-кет иккинчи марта "Қизилқум" ўйинида кўриниш бермаяпти News

Ҳамиджон Актамов кетма-кет иккинчи марта "Қизилқум" ўйинида кўриниш бермаяпти

Бугун Суперлигада 3-тур доирасидаги "Машъал" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси ушбу баҳс қайдномасига иккала жамоанинг ҳам бош мураббийи ёзилмаган. "Машъал"да мавсум бошидан буён Дилявер Ваниев катта мураббий сифатида қайд этилмоқда, расмий бош мураббий Зоир Тўрақулов умуман қайдномага киритилмаяпти.

"Қизилқум"да дастлабки икки турда қайдномада бош мураббий Ҳамиджон Актамов номи ёзилганди. Аммо 2-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашуви вақтида Актамов Тошкентда эди. Ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида катта мураббий Обид Худоёров иштирок этганди. Бугунги ўйинда Актамов ҳам, Худоёров ҳам қайдномадан жой олишмаган. "Қизилқум" U-21 жамоаси бош мураббийи Акмал Холиқов мураббий сифатида ёзилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2-турдан олдин собиқ ҳакам Ҳасан Рўзиев "Қизилқум" президенти этиб тайинланган эди. 2018 йил август ойида Ҳамиджон Актамов "Металлург"га қарши Бекободдаги ўйиндан кейин Рўзиевни кескин танқид қилиб "Бугун Ҳасан Рўзиевнинг ўйини бўлди" деб айтган эди. Кейинроқ Ҳасан Рўзиев интервью бериб Актамовдан узр сўраган эди.


Агар ўйиндан кейинги матбуот анжуманига Тўрақулов ва Актамов келмаса ПФЛ регламент бўйича иккала мураббийга ҳам жарима қўллаши шарт. Чунки 1-турда "Сўғдиёна" устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманига кирмагани учун жаримага тортилганди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика