Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  84 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Футзал. Жавлон Аноров: “Жаҳон чемпионатига тайёргарлик пухта олиб борилмоқда” News

Футзал. Жавлон Аноров: “Жаҳон чемпионатига тайёргарлик пухта олиб борилмоқда”

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз ўз тарихида илк бор мундиалда қатнашади. Шу боис футзалчиларимиз куз фаслининг илк ойида бўлиб ўтадиган чемпионатга тайёргарликни анча олдин бошлашган. Биз терма жамоамиз аъзоси Жавлон Аноровдан тайёргарлик ҳусусий интервью олишга қарор қилдик. Футзалчимизга дастлаб “Олмалиқ” жамоасининг клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги иштироки ҳақида саволлар бердик.

- Яқинда “Олмалиқ” сафида Таиланддаги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашиб қайтдингиз. Мусобақа ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳақиқатдан ҳам, Таиландда Осиё қитъасининг энг кучли клублари иштирокида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда биз Эроннинг “Тасисат Дарёи” ва Ливаннинг “Ал Маядин” клублари билан кураш олиб бордик. Биринчи турда мусобақанинг амалдаги ғолиби бўлган эронликларга қарши тўп тепдик. Қийин кечган баҳсда кичик ҳисобда мағлуб бўлдик. Омад туфайли мағлуб бўлдик дея оламан. Иккинчи турда “Ал Маядин” билан дуранг ўйнаб гуруҳда иккинчи ўрин билан чорак финалга чиқдик.

Тан олиш керак иккала баҳс ҳам жуда оғир ўтди. Чорак финалда мусобақа мезбони “Чонбури Блювейв”га қарши ўйнадик. Баҳсни ёмон бошламагандик. Биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришдик. Бироқ Даврон Чориевнинг қизил карточка олиши ва Шуҳрат Тожибоевнинг жароҳат олиши бизга қимматга тушди. Шу боис юришимизни чорак финалда тўхтатишга мажбур бўлдик.


- Таркибга бошқа клублардан терма жамоа аъзоларининг қўшилгани қанчалик ёрдам берди?
- Тўғри Таиландга биз билан “Ардус”нинг икки футзалчиси Фарҳод Абдумавлонов ва Даврон Чориев, “Дўстлик АИН” клубидан Феруз Фаҳриддинов ҳам борди. Улар терма жамоамиз аъзолари ҳисобланишади. Шубҳасиз улар билан “Олмалиқ” анча кучайди. Учала ўйинчи ҳам гуруҳ босқичида гол уришга муваффақ бўлгани сўзимга исбот бўлади.

- Мусобақада илк бор қатнашган “Олмалиқ” олдига қандай вазифа қўйилганди?

- Биринчи марта бўлса ҳам мақсадимиз камида ярим финалга чиқиш эди. Афсуски юқорида айтганимдек мусобақа мезбонлари билан баҳсда айрим факторлар туфайли имкониятни бой бериб қўйдик. Насиб қилса келгуси йилда ҳам Осиё чемпионатида иштирок этамиз. Бу сафар натижамизни яхшилаймиз деб ўйлайман.

- Энди терма жамоа ҳусусида гаплашсак. Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Ўзбекистон терма жамоаси Колумбиядаги мундиалга тайёргарликни анча олдин бошлаган. Ҳозирда тайёргарлигимиз ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Асосан жисмоний ва тактик машғулотлар ўтказилмоқда. Таъкидлаш лозимки машғулотлар анча кучайтирилган ва тезкор режимда бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистон терма жамоаси билан ўйинлардан олдин фикрларингиз?

Қозоғистон терма жамоаси УЕФА аъзоси ҳисобланади. Терма жамоа сафида бразилиялик футзалчилар бор. Шу боис улар жуда кучли. Иккала ўртоқлик учрашуви ҳам оғир ўтиши аниқ. Бош мураббий Хосе Мария Мендез доим ўртоқлик учрашувлари кучли жамоаларга қарши ўтишини истайди. Шу сабабли ҳам айнан Қозоғистон терма жамоаси танланди. Машқда қийин бўлса жангда осон бўлади. Қўшниларимиз ҳам бизга ўхшаб мундиалга тайёргарлик кўришмоқда. Шу боис иккала жамоа ҳам ўз мақсади сари интилишда давом этади.


Гуруҳимизда мусобақа мезбони Колумбия, жаҳонинг энг кучли футзалчиси ўйнаётган Португалия ва Панама терма жамоалари бор. Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?  
- Ҳар қандай мусобақада мезбон жамоа кучлироқ ўйнайди. Биз буни февраль ойида Тошкентдаги Осиё чемпионатида исботладик. Колумбия ҳам ўз мухлислари қаршисида ғолиб бўлишни истайди. Панама терма жамоасига кўпчилик аутсайдер мақомини бермоқда. Шахсан мен бундай демаган бўлардим. Мен учун Панама эмас Португалия аутсайдер.

- Мундиалга 1 ой вақт қолди. Футзалчилар мусобақага қай даражада тайёр деб ўйлайсиз?

- Жаҳон чемпионатига 1 ой вақт қолганига қарамай барча йигитлар тайёргарликни давом эттиришмоқда. Мураббийлар терма жамоани айнан сентябрь ойи бошига жисмонан тайёр ҳолатга олиб бориш учун махсус дастур асосида ишлашмоқда. Қозоғистондан ташқари Эрон ва Европанинг кучли жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади. Ўша баҳслар орқали Колумбиядаги мундиалга пухта тайёрланамиз деб ўйлайман.

Ўзбекистон терма жамоаси биринчи бор Жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. Жамоамиздан қандай натижа кутсак бўлади?

- Илк бор мундиалда иштирок этишимизга қарамай ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон мамлакатида футбол ва футзал ривожланаётганини бутун дунёга кўрсатиш учун океантортига борамиз. Насиб қилса юзимиз ёруғ ҳолда юртимизга қайтамиз.

Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика