Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Эркин Бойдуллаев: "Мухлисларнинг далдаси бизга жуда қўл келди" News

Эркин Бойдуллаев: "Мухлисларнинг далдаси бизга жуда қўл келди"

Хабарингиз бўлса керак, кеча мамлакат Кубогининг ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Қаршидаги "Марказий" стадионда кечган "Насаф" - "Пахтакор" ўйинида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. "Аждарлар"нинг ушбу муваффақиятига сезиларли ҳисса қўша олган Эркин Бойдуллаев учрашувдан сўнг, championat.asia сайтига блиц-интервью берди.

- Эркин ака, аввало жамоангизнинг Кубокда кетма-кет учинчи бор финалга йўл олгани билан табриклайман. Ўйин хусусида қисқача фикрларингизни билмоқчи эдик.
- Табрик учун раҳмат. Ўйин жамоамиз учун ажойиб ўтди. Ғалабага осонликча эришдик дея олмайман. Стадионга келган ишқибозлар ҳар бир бўлимда биттадан гол кўришди. Ўйлайманки, учрашув кўпчиликка ёқди.

- Учрашувнинг асосий бўлимларида иккита тўп киритиб, ғалаба қозонишингларга шахсан сиз қанчалик ишонган эндингиз?
- Ўйиндан олдин барчамиз фақат ғалаба ҳақида ўйлагандик. Бунинг учун жамоанинг барча аъзоси қўлдан келганича ҳаракат қилди ва жамоавий ютуқни қўлга киритдик.

- "Пахтакор"нинг ўйини қандай таассурот қолдирди?

- Бу жамоа табиийки Қаршидан ижобий натижа билан қайтиш илинжида ўйнади. Аммо бизнинг ҳам олдимиздаги вазифа финалга йўл олишдан иборат эди. Шу боис устунликни қўлга олишга ҳаракат қилдик. Боз устига минглаб мухлисларимизни қувонтиришимиз шарт эди. Аслида "Пахтакор"ни бундан ҳам йирик ҳисобда ютишимиз мумкин эди. Гол уриш учун кўплаб вазиятларни яратдик. Ушбу муваффақиятимизга ашаддий ишқибозларимизнинг далдаси муҳим бўлди. Боиси трибуна деярли тўлди. Бу эса ҳар қандай футболчининг руҳий томондан кайфиятини кўтариб юборади, завқ бағишлайди. Шу ўринда стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган минглаб фанатларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика