Latest news

14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  0 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  1 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  5 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  8 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  4 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  20 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  2 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  9 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:18«Рома» АПЛдан ҳужумчи сотиб олмоқчи  8 08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  17

Дунёдаги энг катта стадионлардан бири Кореяда — аммо унда ҳеч қачон жаҳон футболи юлдузларини кўрмаймиз News

Дунёдаги энг катта стадионлардан бири Кореяда — аммо унда ҳеч қачон жаҳон футболи юлдузларини кўрмаймиз

У йирик турнирларнинг финал босқичига мезбонлик қилиши мумкин эди.

Биринчи май стадиони Пхеньян шаҳрида жойлашган бўлиб, дунёдаги энг катта арена ҳисобланади. Стадионга бир вақтнинг ўзида 150 минг киши кириши мумкин (баъзи манбалар маълумотига қараганда, 114 минг нафар). Кореянинг "Рунгард" (аренанинг норасмий номи) стадиони "гигантлар" рейтингида иккинчи ўринни эгаллган. Прагадаги "Страговский" стадиони 220 минг нафар одамга мўлжалланган бўлса-да, ҳозир фақатгина машғулот базаси саналади.


Қурилиш

Аренанинг қурилиш ишлари 1986 йили жадал темпда бошланганди. Якунлаш ишлари белгиланган муддатгача тугатилиши лозим эди, Кореядаги тартибни ўзингиз яхши биласиз. Ҳаммаси режадагидек амалга ошди. 1989 йилнинг 1 май санасида стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Пхеньянда ўтказиладиган ўн учинчи Ёшлар ва спорт фестивалига тўғри келди.


Футбол юлдузлари ҳеч қачон ўйнамайдиган, лекин кўплаб қўшиқлар куйланадиган стадион

Комплекс магнолия гули шаклида барпо этилгани учун ҳам эътиборни тортади. 16 "арка"га "таяниб" турадиган стадион томлари худди ана шу гул барглари билан ўралгандек. Биринчи май стадионининг баландлиги таминан 60 метрни ташкил қилади. Уни тўлиқ шаклда кўриш учун анча баландга кўтарилиш лозим. Шунингдек, аренада офислар, ресторанлар, фитнес-марказлар ва бассейн бор эди.

Ишониш қийин, лекин архитектуранинг бу мўжизаси ўз бағрига 150 минг томошабинни сиғдира олади ва уларнинг барига ўтириш учун жой мавжуд. Замонавий футболдаги вазиятдан келиб чиқсак, фантастик натижа! Бу "Камп Ноу" стадионидан 1,5 баробар катта.



Танқидчиларнинг таъкидлашича, бундай улкан иншоотда баллистик ракеталарни учириш учун махсус ҳудуд ҳам бор. Бироқ буни ҳеч ким исботлай олмаган.


Мақсади

Биринчи май ўйингоҳи футбол бўйича Шимолий Корея терма жамоаси уй стадиони ҳисобланади. Бироқ шимолий кореялий футболчилар бу ерда доим ҳам тўп тепишмайди. Аренада ўтказиладиган асосий тадбир — Ариран қўшиқлар фестивали. Фестиваль иштирокчилари турли саҳна кўринишлари орқали ўз мамлакатларининг ўзига хослиги ва ватанпарликни мадҳ этишади.

2007 йил иштирокчилар сони бўйича байрам ҳатто, Гиннес рекродлар китобига киритилган. Ўша шоуда тахминан 150 минг одам иштирок этган.


Қизиқарли фактлар

Кўп сонли ишқибозларни сиғдира олишидан ташқари, иншоот яна бошқа улкан параметрларга эга:

— Майдони – 22,5 минг квадрат метр;
— баландлиги – 60 метр;
— меъморий иншоот квадрати – 207 минг квадрат метр.

Стадион қурилишига, баъзи маълумотларга кўра, деярли 15 млн доллар сарфланган — бу пулга Азмунни сотиб олса бўлади. Қанчалик истасак ҳам, аниқ рақамларни ҳеч ким бизга маълум қилмайди, шунинг учун фақатгина тахмин қилишимиз мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика