Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Динамо"нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси аниқланди! News

"Динамо"нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси аниқланди!

Сўнгги икки ҳафтада давомида «Динамо» клуби расмий сайтида ўтказилган сўровномага кўра, жамоанинг 23 ёшли футболчиси Жасур Азимов мухлислар томонидан 1-давранинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Овоз бериш якунларига кўра, Жасур Азимовга 66 та овоз берилган бўлиб, бу жами овозларнинг 24,5 % ташкил қилган. Ушбу футболчининг мухлислар танловига айланганлиги бежизга эмас. Жасур биринчи даврада «Динамо» сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланган. Азимов Олий Лигада 14 ўйинда, 1215 дақиқа давомида тўп сурган. Унинг «Насаф» ва «Нефтчи» жамоаларига қарши киритган ажойиб голлари «Динамо»га муҳим очколарни тақдим этган. У керак пайтда чап қанот ҳимоячиси, гоҳида таянч яримҳимоячиси сифатида тўп сурди.

«Биринчи давранинг энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида Жасур Азимовга Амиржон Сафаров «рақобатчилик» қилди. «Динамо» ҳужумчиси 54 овоз (20%) билан иккинчи ўринни эгаллади. Сафаров кубокдаги голларидан ташқари, Олий Лигада 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Бу сафар 3-ўринда бир йўла икки футболчи жой олди. Ҳимоячи Раду Рогак ва ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевлар бир хил 40 тадан овоз (14,8%) олишган.

Мухлислар ўртасидаги сўровномада, шунингдек, Жавоҳир Қаҳрамонов 27 та (10%), Акмал Бозоров 13 (4,8%), Сардор Сулаймонов 12 (4,4 %), Миркомил Локаев 11 (4,1%), Ориф Мамажонов, Михаил Наумовлар 4 та (1,5 %) овоз олишган.


«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика