Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади News

"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади

6 сентябрь, шанба куни Самарқандда «Динамо» жамоаси фахрий ўйинчилари ва Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчилари иштирокида катта хайрия ўйини ўтказилади.

Хабарингиз бор, "Динамо" жамоасининг афсонавий ҳужумчиси тожикистонлик Муҳсин Муҳаммадиев йил бошида бир неча марта инсультни бошдан кечирди. Ўзбек футболида голеадор ҳужумчи ва мураббий сифатида ном қолдирган 58 ёшли мутахассис сўнгги бир неча ойдан буён Москвадаги шифохонада оғир хасталик билан курашмоқда ва унинг тузалиб, тикланиши учун мураккаб жарроҳлик амалиётлари зарур. 

Муҳсин Муслимовични руҳан ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзбек футболи юлдузларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ўйинчилари ҳамда "Динамо"нинг фахрий ўйинчилари ўртасида "Муҳсин, биз сен билан"шиори остида Самарқандда хайрия ўйини ташкил этилмоқда. 6 сентябр, шанба куни соат 17:00да санъаткорлар иштирокида концерт дастури, соат 18:00да эса катта хайрия учрашуви бошланади! Стадионга кириш чиптаси нархи – 20 минг сўм! 

Ўйингоҳга келинг ва "Динамо" афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевни қўллаб-қувватлаб, хайрли ишга ҳиссангизни қўшинг! Чипталар сотувидан тушган маблағ тўлиқ Муҳсин Муҳаммадиевга етказилади.

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси Мухсин Мухаммадиевга ёрдам бериш мақсадида хайрия маблағлари тўплаш бошланганини эълон қилади.



Хайрия учрашуви. 6 сентябрь (шанба)

"Динамо" фахрийлари –  Ўзбекистон МТЖ фахрийлари

Самарқанд, “Динамо” стадион.

Концерт бошланиши: 17:00

Ўйин бошланиш вақти: 18:00.


Ўзбекистонда маблағ ўтказиш учун ҳисоб рақами: Азамат Абдураимов номига — 6262730054723699

Россияда маблағ ўтказиш учун ҳисоб рақами: Мохира Мухаммадиева номига (Сбербанк) — 4006800022591845

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика