Latest news

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  48 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Дилявер Ваниев "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг: "Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб қайтишни истаймиз" News

Дилявер Ваниев "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг: "Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб қайтишни истаймиз"

Суперлига 1-туридан ўрин олган “Машъал” - “Суғдиёна” учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.




- Аввало, барчани ва халқимизни мавсум бошлангани билан табриклайман. Ўйиндан сўнг кўплаб табриклар келмоқда. Умуман олганда ўйин ва натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Учрашув давомида хатолар кўп бўлди, рақибда ҳавфли вазиятлар етарлича кузатилди. Футболчилар охиргача кураш олиб боришди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Жамоанинг салоҳияти ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Буни вақт ўтгани сари билиб оласиз. Кейинги турни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтказамиз. Пойтахтдан очко билан қайтишни истаймиз. Биз ўз ўйинимизни намойиш қилиш ва муносиб қаршилик кўрсатиш учун борамиз.

- Ҳисоб йирик кўриниш олишини кутганмидингиз? “Суғдиёна” Суперлигамизнинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади...

- Очиғи, бундай натижани кутмагандим. Рақиб 0:3дан кейин ҳам ўзини йўқотиб қўймади. Ҳужумлар уюштирди.

- Бугунги ўйинда жамоага нима мотивация бўла олди?

- Мотивация ҳақида нима дейишим мумкин. Таркибдаги футболчилар кўпи ёш. Улар билан бир неча йилдан бери ишламоқдаман. Биз бугун ўйин ташкил қилишда яхши ҳаракат қилдик. Футболда омад ҳам муҳим аҳамият касб этади. Таркибдаги футболчилар мен учун кучли.

- “Машъал” иккинчи бўлимда ўйинни ташлаб қўйгандек кўринди?

- Рақибимиз биринчи бўлимда кутилмаган иккита ўзгаришни амалга оширди. Шунингдек иккинчи бўлимда Нагаев майдонга тушди ва учта ҳужумчи билан ўйинни давом эттиришди. Натижада фаолликни оширди. Узун паслар билан ўйнашди.

- Жамоа қўшиб олган легионерлардан кўнглингиз тўлдими?

- Бугун асосий таркибда Ифеанйи ҳаракат қилди. Ҳужумчи ортида ўйнади. Назаримда ёмон кўринмади. Яхши таасурот қолдирди.

- “Барселона” академиясида таҳсид олган футболчи жамоада қоладими?

- Ҳа. У “Барселона” академияси тарбияланувчиси. Кейинчалик Украинага кўчиб келган. Бутунлай рус тилида мулоқот қилади. Муҳими мактаб борлиги кўриниб турибди. Бизнинг чемпионатимиз бир мунча мураккаб. Кўплаб курашлар рўй беради. Унинг қолиши ёки кетиши ҳақида аниқ гап айта олмайман. Вақт кўрсатади. Ҳозирча жамоамизда. Трансферлар ойнасигача барчаси аниқ бўлади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика