Latest news

09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  5 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  13 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти News

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти

Бугун Европа чемпионатларининг энг йирик ўйинини томошабин эмас, балки бренд сифатида кўриб чиқамиз.

"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳс пайтида дунё бўйлаб миллонлаб мухлислар 2 соат телевизор қаршисидан қимирламасликлари аниқ. Бир неча кун олдин бўлиб ўтган баҳсни жуда қизиқ деб бўлмайди. Манчестерда "Эл-Классико" бошланишига бир неча дақиқа қолганида фантастик кураш бўлди, ҳайрон қоларли хатолар, автогол. Барселонада одамлар бироз зерикарлироқ учрашув гувоҳи бўлишди.

АПЛ ажойиб маҳсулот яратиб, телевизон ҳуқуқлардан рекорд маблағ ишлаши мумкин, аммо ЛаЛига пиарчилари бутун чемпионатни бўлмасада, ўзининг кучли томонларини қандай тақдим этишни кўрсатиб қўйишди.


Учрашувдан олдин баҳсни ярим миллиард мухлис томоша қилиши кутилганди, бу ишқибозлар орасидаги баъзилар ўйинни стадиондан кўришга муваффақ бўлишди. Аммо ҳозир гап улар ҳақида эмас. Лига раҳбарлари трансляция қилувчи компаниялар билан жаҳоннинг энг йирик 5 та шаҳрида катта экранлар ўрнатиб, учрашувни кўришга имкон яратишди.

Лига вакилларининг сўзларига кўра, бу дунёнинг энг чеккасидаги одамлар ҳам бу ажойиб баҳс гувоҳи бўлиши учун бажарилган. "Эл-Классико" бутун дунёда катта эътибор тортувчи ҳодиса ва кўпчилик ушбу учрашувни уйда эмас, дўстлари билан бар ёки бошқа жойда кўришни истайди. Бундай баҳсни катта экранларда кўриш, унутилмас онларни баҳшида этади.

Ушбу имконият 5 та шаҳарда тақдим этилди: Пекин, Шанхай (Хитой), Нью Дели, Мумбаи (Ҳиндистон) ва Йоханнесбург (Жанубий Африка). Учрашувни кўриш учун келган кўп сонли мухлислар бу ўйинни томоша қилишдан ташқари виртуал, стол ва оддий футбол ўйнашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари ишқибозлар танасига турли суратлар чизилди, баҳсдан олдин ва кейин ажойиб мусиқа янгради.


Лига раҳбарларининг ғояси шундан иборат эдики, баъзи мухлислар бу кун Барселонага бориб футболни стадиондан кўра олмас экан, "Эл-Классико" уларникига боради.

Бу ишқибозлар ўз севимлиларини стадиондан кўра олмас экан, нега энди футболчилар улар қаршисига келмайди? Бу шаҳарларда мухлисларни ЛаЛиганинг расмий элчилари хурсанд қилди: Фернандо Мориентес Пекинга, Гаиска Мендьета Шанхайга, Луис Гарсий Нью-Делига, Фредерик Кануте Мумбайга, Кристиан Карамбё Йоханнесбургга борди. Ҳар бир юлдуз ўз жойларига "Эл-Классико"дан бир ҳафта олдин бориб, реклама компанияси томонидан мухлислар учун уюштирилган байрамда фаол иштирок этишди.

Бундай тадбирлар ўн минглаб инсонларни Испания чемпионатига бўлган қизиқишини орттиради, шу билан бирга телевизион компаниялар ва уларнинг фойдаланувчилари ўртасидаги алоқаларни яқинлаштириш.


Давоми бор...

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика